Финалиссима 2022 CОНМЕБОЛ-УЭФА Чемпионлар Кубогининг учинчиси бўлиб, аввалроқ бўлиб ўтган Жанубий Америка ва Европа чемпионатлари ғолиблари ўртасидаги футбол ўйини. Учрашувда Эуро-2020 ғолиби Италия (2021-йилда бўлиб ўтади) ва Америка Кубоги-2021 ғолиби Аргентина терма жамоалари иштирок этади. 2022-йил 1-июн куни Англиянинг Лондон шаҳридаги “Wемблей” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу ўйин 29 йил олдин ўтказилган Cопа Артемио Франчининг қайта тикланиши ва УЭФА ҳамда CОНМЕБОЛ томонидан икки конфедерация ўртасидаги янгиланган ҳамкорлик доирасида ташкиллаштирилмоқда.

Финалиссима 2022
Сана 1-июн 2022
Майдон Wемблей, Лондон
← 1993
2025 →

Жамоалар

Жамоа Конфедерация Квалификация Аввалги финаллари (ғалабалар белгиланган)
Italiya bayrogʻi Италия УЭФА Эуро-2020 ғолиби Ҳеч қачон
Argentina bayrogʻi Аргентина CОНМЕБОЛ Cопа Америcа 2021 ғолиби]] 1 (1993)

Италия Wемблейда бўлиб ўтган финалда Англияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, УЭФА Евро-2020 (2021-йилда бўлиб ўтган) даги ғалабаси туфайли Финалиссимада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди[1]. Аргентина 2021-йилги Америка Кубогида ғалаба қозониб, финалда Бразилияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, рекорд даражадаги — 15-Америка Кубоги чемпионлигини қўлга киритди[2].

Ўйин ўтказиладиган жой

О'йин о'тказиладиган жой — Лондондаги "Wемблей" стадиони

Ўйин Англиянинг Лондон шаҳридаги „Wемблей“ стадионида бўлиб ўтади. “Wемблей” стадиони 2007-йилда 2002—2003-йилларда вайрон қилинган асл стадион ўрнида очилган. Стадион футбол ассоциациясига (ФА) тегишли бўлиб, у Англия миллий футбол стадиони сифатида хизмат қилади. Стадион УЭФА Эуро-2020 мусобақасига мезбонлик қилган, шу жумладан худди шу ўйингоҳда финалда Италия пеналтилар сериясида Англия устидан ғалаба қозонган. Илгари “Эмпире” стадиони номи билан машҳур бўлган асл стадион 1923-йилда очилган ва 1966-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган, шу жумладан финалда мезбон Англия Ғарбий Германияни қўшимча бўлимлардан сўнг 4:2 ҳисобида мағлуб этган ва УЭФА Эуро-1996 да финалда Германия Чехияни мағлуб этган.

Манбалар