Финикия — Ўрта денгизнинг шарқий соҳилидаги қадимги вилоят. Ривоятларга кўра, Финикиянинг аҳолиси Эритрея денгизи соҳилларидан келган; айрим финикиялик тарихчиларнинг фикрича, финикияликлар Финикиянинг туб аҳолисидир. Милоддан аввалги 5—4 минг йилликда Финикия ўзининг қулай географик жойлашувига кўра, Месопотамия ва Нил водийси аҳолиси билан фаол савдо-сотиқ олиб борган. Милоддан аввалги 2-минг йиллик бошларида қулдорлик шаҳар-давлатлари: Угарит (РасШамра), Сидон (Сайда), Берута (Байрут), Арвад(Арад), Тир (Сур) ва бошқа вужудга келиб, улар милоддан аввалги ХИИ асргача Миср фиръавнлари қўл остида бўлган. Милоддан аввалги ХИИИ аср охири — ХИИ асрнинг бошида Финикия ниҳоят Миср мустамлакасидан халос бўлган. Милоддан аввалги 1-минг йилликда Финикия Ўрта денгиз соҳил бўйининг Марказий ва Ғарбий қисмини эгаллаб, бу ерларга ко'плаб финикиялик савдогарлар ва қароқчилар келиши авж олган. Тасос оролида темир рудаси конлари очилган, Мелкарт худоси ибодатхонаси ва кичик қишлоқ бунёд этилган. Атлантика океанига туташган Шимолий Африка соҳилларида, Лике, Испаниянинг жанубий қисмида, Гадес, Малака, Абдера, Сицилияда Мотия, Панорм ва Сардияда Нора шаҳарлари қад кўтарган.

Финикияда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, кемасозлик жуда тараққий қилган; денгиз йўлларидан кенг фойдаланилган. Шаҳарлар ўртасида ҳукмронлик учун курашлар натижасида кучсизланган Финикия милоддан аввалги ВИИИ—ВИИ асрларда Оссурияга, милоддан аввалги ВИ асрда Бобилга, милоддан аввалги 539 йилдан 332 йилгача ахоманийлар давлатига бўйсунган. Финикия милоддан аввалги 332-йилдан македониялик Александр давлати, милоддан аввалги ИИИ аср ўрталаридан Салавкийлар давлати қўл остида бўлган. Шу вақтдан бошлаб Финикияда эллинлаштириш жараёни кучайган. Ўрта денгиз бўйидаги Делос, Афина ва бошқа шаҳарларда финикиялик савдогарларнинг факториялари ва уюшмалари пайдо бўлган. Милоддан аввалги ИИ—И асрларда Кипрда Юнон-Финикия подшолиги вужудга келган. Милоддан аввалги 63-йилдан бошлаб Финикия Римнинг Сурия провинсияси таркибига кирган. Аста-секин финикияликлар Суриянинг бошқа аҳолиси таркибига сингиб кетганлар.

Манбалар