Finlandiya
Финландия ёки Финляндия (фин. Suomi ; шведча: Финланд ;), Финляндия Республикаси (финча: Суомен Тасавалта : Републикен Финланд) — Шимолий Европада жойлашган давлат. Майдони — 338 145 минг км². Аҳолиси — 5 608 218 киши (2024). Пойтахти — Хелсинки шаҳри; Тампере эса иккинчи йирик шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 5 та ляни (губерния)га бўлинади. 1981-йилдан ўзини ўзи бошқариш мақомини олган. Аланд ороллари бу ҳисобга кирмайди. БМТ аъзоси. Хелсинки — Финляндиянинг энг ривожланган шаҳарларидан бири ҳисобланади. Россия шимолда Норвегия, ғарбда Швеция билан чегарадош. Жанубидаги энг яқин қўшни давлат Эстония Финляндия ко'рфазининг жанубида жойлашган.
Финландия Республикаси | |
|---|---|
| Шиор: Й'о`қ | |
|
Мадҳия: Маамме/Вåрт ланд | |
|
| |
| Пойтахт | Ҳелсинки |
| Расмий тил(лар) | Фин тили, Швед тили |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Алехандер Стубб | |
| Петтери Орпо | |
| Мустақиллик (Россиядан) | |
• Сана |
6-декабр 1917 |
| Майдон | |
• Бутун |
338,145 км2 (64-ўрин) |
• Сув (%) |
9.4 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
5,223,442 (111-ўрин) |
| • Зичлик | 15/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$159,700 мил. (50-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$30,574 |
| Пул бирлиги | Евро (ЭУР) |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
| Қисқартма | ФИ |
| Телефон префикси | 358 |
| Интернет домени | .фи |
|
| |

Асосий маълумотлар
Финляндиянинг пойтахти ва энг йирик шаҳри — Хелсинки .
Финляндия, 2023-йил 1-март ҳолатига кўра, аҳоли нисбатан кам яшайдиган мамлакат бўлиб, аҳолиси 5,568,637 киши бўлиб, асосан мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмларида тўпланган. Финляндия Конституцияси фин ва швед тилларини миллий тилларсифатида белгилайди . 2022-йил охирида фин тилида сўзлашувчилар аҳолининг 85,9 фоизини (4 778 891 киши), швед тилида сўзлашувчилар аҳолининг 5,2 фоизини (287 052 киши) ва сами тилида сўзлашувчилар аҳолининг 0,04 фоизини (2 035 киши) ташкил этди . Бошқа тилларда сўзлашувчилар аҳолининг 8,9 фоизини (495 992 киши) ташкил қилади .
парламент республикаси . 2023 йил 20 июнда Петтери Орпо Бош вазир этиб тайинланди . 2024-йил 1 мартдан бошлаб президентлик лавозимини 2024-йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Александр Стубб эгаллаб келмоқда.
1917-йил 6-декабрдан буён мустақил давлат (2017-йилда давлат мустақиллигининг 100 йиллигинишонланди). Финляндия Шимолий Паспорт Иттифоқи (1952 йилдан), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (1955 йилдан), Шимолий Кенгаш(1956 йилдан), Европа Иттифоқи (1995 йилдан), Шенген келишуви (1996 йилдан) ва НАТО(2023-йилдан) аъзоси).
Финляндия БМТ томонидан эълон қилинган 2018 йилдаги бахтиёрлик ҳисоботида биринчи ўринни эгаллади . Кейинги тўрт йил ичида Финляндия ҳам дунёдаги энг бахтли давлат сифатида тан олинди . 2010 йилда мамлакат Неwсwеэк журнали маълумотларига кўра „ Дунёнинг энг яхши давлатлари“ рўйхатида биринчи ўринни эгаллади ва гендер тенглиги рейтингида учинчи ўринни эгаллади . 2011 йилдан 2014 йилгача Америка Тинчлик Жамғармаси Финляндияни „дунёдаги энг барқарор давлат“ деб баҳолади .
Давлат тузуми
Финляндия — суверен республика. Амалдаги конституцияси 2000-йил 1-мартда кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент (2000-йилдан Таря Ҳалонен хоним), у тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан мамлакат фуқаролари томонидан 6 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент, ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат биргаликда амалга оширади.
Табиати
Ботния, Фин қўлтиқлари ва Болтиқ денгизи соҳиллари кўпгина бухта ва шхерлар (сув остидаги ва сувдан чиқиб турадиган қоялар) билан парчаланган. Ҳудудининг аксарият қисми денгиз сатҳидан 100–200 м пастда қолувчи текисликлар. Марказий қисмида кўллар атрофи ҳамда шимолий ва шарқий тепаликларида қирлар бор. Шимоли-ғарбида эса Скандинавия тоғларининг тармоқлари жойлашган (энг баланд жойи 1365 м — Халтиатунтури чўққиси). Фойдали қазилмалардан хромит, темир, мис колчедани, мисникел, полиметалл рудалар, апатит, графит, магнезит, асбест, талк, мармар, мусковит конлари бор, торф қазиб олинади. Иқлими мўтадил, шимолида континентал иқлим. Болтиқ денгизи ва Голфстрим оқимининг яқинлиги иқлимга юмшатувчи таъсир қилади. Ўртача температура февралда —3° дан — 14° гача, июлда 14° дан 17° гача. Йиллик ёғин 600–700 мм. Даре кўп, қисқа, серсув, серостона. Йириклари — КемиЁки, КюмиЁки, Кокемяэн Ёки, ТорниоЁки. 60 мингга яқин кўл бор (мамлакат ҳудудининг 8%), йирик кўли — Сайма. Ботқоқ кўп. Ҳудуднинг 61% ўрмон, асосан, игна баргли дарахтлар, жанубидаги подзол, глейподзол, торфли ботқоқ тупроқларда аралаш ўрмонлар, шимолида тоғ тундраси. Йирик миллий боғлари — Лемменёки, Паллас Оунастунтури, Оуланка ва бошқа Финляндияда 18та қўриқхона бор.
Аҳолиси

Аҳолисининг 93%дан кўпроғи финлар. Жанубий ва ғарбий раёнларда шведлар, шимолида саамлар яшайди. Расмий тиллар — фин ва швед тиллари. Диндорларнинг аксарияти лютерчилар, православлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 65,1%. Йирик шаҳарлари: Хелсинки, Тампере, Турку, Эспо.
Тарихи
Милоддан аввалги 3—2-минг йилликларда Финляндия ҳудудида ҳозирги саам (лопар)ларнинг аждодлари яшаган. 1 минг йиллик бошларида бу ерга Болтиқ, бўйидаги фин қабилалари кўчиб келиб, маҳаллий аҳоли билан қўшилиб кетган ва натижада фин элати шаклланган. ХИИ-ХИИИ асрларда Финляндия ҳудудини шведлар истило қила бошлади. ХИХ аср бошларига келиб у бутунлай Швеция қўл остига ўтди. Аммо фин деҳқонлари шахсий озодликни қўлдан бермадилар. 1808—1809-йиллардаги Россия-Швеция урушидан сўнг Финляндия ҳудуди Буюк Финляндия князлиги тарзида Россия таркибига қўшиб олинди. Финляндияни Россия подшоси тайинлаган генерал губернатор (1816-йилдан сенат раиси) бошқарди. Ун га ички маъмурий мухторият билан бирга иқтисодий мухторият ҳам берилди. ХИХ срнинг ХХ йилларидан Финляндияда иқтисодий юксалиш тезлашди. Ёғоч тилиш саноати, қишлоқ хўжалигида сут чорвачилиги ривожланди. Россия ва Ғарбий Европа мамлакатлари билан савдо-сотиқ жонланди, 1860-йилдан уз пули жорий этилди. ХИХ асрнинг 2-ярмида пултовар муносабатлари қарор топди. Фин миллати шакллана борди. 80-йилларнинг ўрталарида подшо ҳукуматининг Финляндия мухторияти ҳуқуқларига тажовузи кучайди. Фин халқи ўз миллий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш учун кураш бошлади. Дастлабки сиёсий ташкилот ва партиялар тузилди. 1916-йили парламент сайловида Финляндия социалдемократик партияси ғалаба қозонди. 1917-йил 6 (19) декабрда Финляндия сейми мустақиллик ҳақида декларация қабул қилди. 1919-йил Финляндия республика деб эълон қилинди. 1939 и. Финляндияга СССР қўшинлари ҳужум қилди. 1939—1940-йил „қишки уруш“да финлар қаттиқ қаршилик кўрсатишига қарамай, Финляндия ўз ҳудудининг бир қисмидан маҳрум бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистлар Олмонияси томонида бўлди. 1944-йил урушдан чиқди. Урушдан кейин мамлакат ўзини бетараф деб эълон қилди. Финляндия — 1955-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 30-декабрда тан олган ва 1992-йил 26-февралда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 6-декабр — Мустақиллик куни (1917).
Асосий сиёсий партиялари ва бирлашмалари, касаба уюшмалари
Финляндия сўл иттифоқи, Финляндия компартияси (1918-йил тузилган) билан Финляндия халқи демократик иттифоқи (1944-йил тузилган)нинг қўшилиши натижасида 1989-йил ташкил этилган; Либерал халқ партияси, 1965-йил тузилган; Миллий коалицион партия, 1918-йил асос солинган; Финляндия қишлоқ партияси, 1959-йил ташкил этилган; Финляндия социал демократик партияси, 1899-йил тузилган; Кўкатпарварлар иттифоқи, 1987-йил асос солинган; Финляндия Маркази, 1906-йил ташкил этилган; Финляндия Христиан демократик партияси (1958-йил Финляндия Христиан иттифоқи номи билан ташкил этилган, 2001-йилдан ҳозирги номда); Швед халқ партияси, 1906-йил тузилган. Финляндия касаба уюшмалари марказий ташкилоти, 1907-йилда ташкил этилиб, турли номлар билан юритилган, 1969-йилдан қоз. номда.
Хўжалиги
Финляндия —юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 32%, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқ хўжалигиники 5%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 63%.
Саноати
Саноати, асосан, экспортга мосланган бўлиб, ўрмон, металлургия, машинасозлик (ёғочсозлик, селлюлозақоғоз саноати ва кемасозлик учун асбоб ускуналар ишлаб чиқариш, электротехника ва радиоэлектроника), ёғочсозлик ва селлюлозақогоз (тилинган ёғоч, қоғоз, картон, фанер ишлаб чиқариш), қора ва рангли металлургия, электр энергетикаси, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат саноатнинг етакчи тармокларидир. Финляндиянинг ёқилғи энергетика ресурслари етарли эмас, қаттиқ ва суюқ ёқилғининг аксар қисми чет эллардан келтирилади. Электр энергиянинг 1/6 ГЕСларда, 1/3 АЭСларда ҳосил қилинади. Йилига ўртача 66,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Темир, мис, қўрғошин, рух, никел, хром рудалари, кобалт, ванадий, графит, пирит ва бошқа қазиб олинади. Пах ва Хяменлинна шаҳарларидаги металлургия заводларида чўян ва пўлат, Харявалта ва Пори шаҳарларида мис ва никел, Кокколада рух эритилади. Торниодаги заводда хром рудаси қайта ишланиб, консентрат ҳосил қилинади. Тампере, Раума, Лахти, Васа, Кархулада машинасозлик, Хелсинки, Турку, Порво, Салода йўл қурилиши ва қурилиш ишлари учун механизмлар, кўтарматранспорт ускуналари, электрон ва телефон аппаратлари ишлаб чиқарилади. Ўрмон, айниқса, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз саноатининг экспортдаги улуши катта. Ўрмон саноатининг асосий марказлари — Котка, Кеми ва Пори. Четдан келтириладиган хом ашё негизида нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган (Нантали, Порво). Кимё ва нефт кимёси саноатида пластмасса, минерал ўғит, синтетик материаллар, бўёқ, хлор, олтингугурт кислотаси ва бошқа ишлаб чиқарилади. Ойна, чинни, кўнпоябзал, тўқимачилик, тикувчилик саноати ривожланган. Озиқ-овқат саноати, айниқса сут саноати маҳсулотининг бир қисми экспорт қилинади.
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалигида фермерлик типидаги майда ва ўрта ер эгалиги устун. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар мамлакат ҳудудининг 8%ини ташкил қилади. Сут-гўшт чорвачилиги — қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи. Қорамол, чўчқа, қўй, от, парранда боқилади. Деҳқончиликда буғдой, ем учун жавдар, арпа, сули, техника экинларидан қанд лавлаги, шунингдек, картошка, пичанбоп ўт экилади. Паррандачилик (норка, кулранг тулки, шимолий тулкиси), буғучилик, балиқ овлаш ривожланган. Ўрмон хўжалиги — мамлакат иқтисодиётининг қадимий тармоғи. Финляндияда 18 млн. гектардан ортиқ ўрмон бор, йилига 50—55 млн. м³ ёғоч кесилади.
Транспорт
Транспортида темир йўл узунлиги 5,9 минг км, автомобил йўллари узунлиги 77,7 минг км. Асосий денгиз портлари: Хелсинки, Турку, Котка. Швеция, Эстония, Полша, Олмония билан паром орқали қатнов йўлга қўйилган. Четга селлюлоза қоғоз, ёғочсозлик, машинасозлик, кемасозлик, кимё, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари ва бошқа чиқаради. Четдан хом-ашё ва чала тайёр маҳсулотлар, ёқилги ва мойлаш ашёлари, кенг истеъмол моллари ва бошқа олади. Россия, Олмония, Швеция, Буюк Британия, АҚСҲ билан савдо қилади. Пул бирлиги — фин маркаси.
Тиббий хизмати
Врачлар Хелсинки, Турку ва Оулу университетларининг тиббиёт тилларида, тиббий ҳамширалар тиббиёт мактабларида тайёрланади. Хелсинкида ветеринария коллежи бор.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Мактаб дарслари фин ёки швед тилларида ўтилади. Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. 1968-йил қонунига биноан, ягона умумий таълим тизимига ўтиш 1980-йилда ниҳоясига етказилди. Мажбурий таълим — 9 йиллик. Мажбурий мактаб негизида 3 йиллик катта ўрта мактаб ташкил этилган. Давлат, муниципал ва хусусий ҳунар билим юртлари ва мактабларида қуйи ҳунар-техника таълими, техника, педагог, тижорат институтларида ўрта махсус таълим берилади. 22 олий ўқув юрти, шу жумладан, 11 университет бор. Йириклари: Хелсинки университети (1640), Тампередаги университет, Туркудаги Швед университети (Або Академия), Тампере, Хелсинки ва Лаппенранта шаҳарларидаги техника университетлари. Олий тижорат мактаблари ва бошқа мавжуд. Бундан ташқари, бир қанча махсус олий ўқув юртлари: Я. Сибелиус номидаги мусиқа академияси, 4 та чет тиллар институти ва бошқа бор. Финляндияда жами 400 та илмий тадқиқот муассасаси ва жамият бўлиб, шундан 40 таси, жумладан, техника тадқиқотлари маркази (1942), қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот маркази (1898), селлюлоза қоғоз саноати марказий лаборатория, ўрмон генетикаси (1968) ва ўрмон муҳофазаси (1972) илмий тадқиқот институтлари давлатга қарашли. Олий ўқув юртлари ҳузурида 50 дан ортиқ илмий тадқиқот институти ва лаборатория бор.
Йирик кутубхоналари: Хелсинки университетининг кутубхонаси (1640), Хелсинки шаҳар кутубхонаси (1860), Парламент кутубхонаси. Миллий музей, шаҳар музейи, Хелсинки университетининг зоология музейи, Ботаника боғи, Туркуда тарих музейи, Тасвирий санъат музейи, Я. Сибелиус музейи, Марианхаминда Кема қатнови музейи ва бошқа мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Финляндияда бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Аамулехти“ („Тонгги газета“, кундалик мустақил газета, 1881-йилдан); „Илтасаномат“ („Оқшом газетаси“, кундалик кечки газета, 1932-йилдан); „Суоменмаа“ („Суоми эли“, кундалик газета, 1908-йилдан); „Турун пяйвялехти“ („Турку кундузги газетаси“, кундалик газета, 1898-йилдан); „Ҳелсингин саномат“ („Хелсинки янгиликлари“, кундалик газета, 1889-йилдан); „Хювюдстадсбладет“ („Пойтахт газетаси“, швед тилида чиқадиган кундалик газета, 1864-йилдан); „Кансан лехти“ („Халқ газетаси“, кундалик газета, 1899-йилдан); „Маасеудун тулевайсуус“ („Қишлоқ истиқболи“, ҳафтасига 3-марта чиқадиган газета, 1971-йилдан); „Ме найсет“ („Биз — аёллар“, хотинқизлар учун ҳафталик журнал, 1952-йилдан); „Финляндия сегодня“ („Бугунги Финляндия“, рус тилида чиқадиган журнал, 1982-йилдан); „Юхтейсхювя“ („Муштарак манфаат“, ҳафталик журнал, 1905-йилдан). Фин телеграф бюроси — ФТБ, 1887-йил тузилган, фин газеталари, радио ва телевидениесининг аксиядорлик жамияти. Радиоэшиттиришлар 1926-йилдан, телекўрсатувлар 1956-йилдан олиб борилади. „Флейсрадио“, фин радиоси ва телевидениеси давлат маҳкамаси 1926-йилда ташкил этилган. 1934-йилдан давлат назоратида.
Адабиёти
Фин ёзуви 1521-йил Финляндияда бошланган Реформация ҳаракати таъсирида вужудга келди. Реформация намояндаси М. Агрикола ХВИ аср ўрталарида босма китоблар нашр эта бошлади ва ИИИ аср давомида аксар диний китоблар босилди. ХИХ аср адабиёти фин халқининг шведлар зулмидан озод бўлиб, миллат сифатида шаклланиши, маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилиш билан боғлиқ равишда ривожланди. 1830-йил Хелсинкида „Шанбалик суҳбати“ адабийфалсафий тўгараги вужудга келди. Тугарак аъзолари бир йил ўтиб „Фин адабиёти жамияти“ни туздилар (ҳозир хам мавжуд). Фолклоршунос Э.Лёнрот (1802—1884) халқ эпоси „Калевала“ни нашр эттирди. Шоир Й. Л. Рунеберг, файласуф, публицист ва танқидчи Й. В. Снелман адабиёт ривожига катта ҳисса қўшдилар. Янги фин адабиётининг асосчиси, илк миллий драма ва романлар муаллифи А. Киви адабиётда янги реалистик анъаналарни бошлаб берди. С.Топелиус тарихий романлар, Ю. Векселл шеър ва песалар, К. Р. Крамсу ижтимоий мавзуда шеърлар езди. Минна Кант, Ю. Ахо, А.Ярнефелт, К. А. Лейно ва бошқа ёзувчилар халқ ҳаёти ва, айниқса, аёлларнинг аянчли тақдирини ҳаққоний тасвирлаб бердилар. ХХ аср бошларида турли адабий оқимлар юзага келди. А. Э. Лейно, Л.Онерва, В.Килпи янги реализм йўлидан борди, М.Лассила ҳажвий қисса ва комедиялар яратди, И.Кианто, М.Ётуни, Й.Лехтонен умидсизлик кафиятига берилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин А.Эйкий, М.Ларни, В.Линна, П.Ринтал, В. Мери романларида ижтимой муаммолар асосий ўринда турди. Ҳелла Вуолиёкининг ҳаққоний песалари фин драматургиясининг муҳим ютуғи бўлди. 1897-йилдан Финляндия ёзувчилар уюшмаси мавжуд. Меъморлиги ва тасвирий санъати қад. анъаналарга бой. Неолит даврига мансуб қоятош расмлари, тош пичоқ, суякдан ясалган асбоблар, сопол идишлар сақланган. Милодий ХИИИ-ХВ асрларда тошдан сарой ва арклар қурилган (Савонлинна яқинидаги Олавинлинна қалъаси, Туркудаги қасрлар ва бошқалар). ХИВ-ХВИ асрларда тошдан, ХВИИ-ХВИИИ асрларда халқ меъморлиги услубида ёғочдан черковлар барпо этилган (Торнио ва Кеурудаги черковлар). ХИХаср ўрталарида меъморликда миллий романтизм оқими ҳукмрон бўлди (Хелсинкидаги вокзал биноси, меъмор Э.Сааринен), ХИХ охири — ХХ аср бошларида „модерн“ услуби раем бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бинолар замонавий қурилиш конструксияларидан фойдаланиб тиклана бошлади, айниқса, жамоат бинолари зўр маҳорат билан барпо этилди. А.Аалто, Р.Пиетиля, А.Эрви каби меъморлар содда меъморий шакллар асосида жозибадор композициялар яратдилар (Сейняцало шаҳрининг маъмурий маркази, Хелсинкидаги ишчилар маданият уйи, „Финляндия“ саройи, „Президент“ меҳмонхонаси б.).
Рассомлик
ХИВ-ХВ асрлардаги ўрта асрлар маҳобатли ранг тасвирида халқ наққошлиги ривожланган (Хаттула, Тайвассиладаги черков деворларига ишланган расмлар). ХВИИИ асрда М.Топпелиус маҳобатли рангтасвир соҳасида шуҳрат қозонди. Шу даврда Финляндияда дунёвий дастгоҳ рассомлиги жанрлари оммалашди (И.Ваклин портретлари, Н.Шилмарк манзара ва натюрмортлари). ХИХ-ХХ асрларда фин тасвирий санъат мактаби шаклланди, халқ ҳунармандчилиги, ёғоч ўймакорлиги, ўрта аср маҳобатли рангтасвир анъаналари қайта тикланди. ХХ аср ўрталарида В. Аалтонен ҳайкалтарошликда шуҳрат қозонди. Замонавий рассомлардан М.Коллин, А.Канерва, В.Вионойя, С. Грёнвалл; графиклардан В.Аскола, И.Коллиандер, Т.Тапиовара; ҳайкалтарошлардан А.Тукиайнен, Р.Утриайнен, Л.Пуллинен, Э.Хилтунен; плакат ва дизайн усталаридан И.Тапиовара, М.Куясалолар машҳур. Халқ санъатида мато ва гилам тўқиш, металл идишлар ясаш ривож топган.
Мусиқаси
Мусиқаси халқ мусиқий анъаналари асосида ривожланиб келди. Халқ қўшиқлари (рун, ёйку ва бошқалар) ҳозиргача миллий мусиқа фолклорида ижро этилади. Меҳнат, маросим, ҳазил, севги қўшиқлари, рақс билан бирга ижро этиладиган лапарлар кенг ёйилган. Чолғу асбоблари: кантеле (торличертма), ё Ухикко (торлика монли), туохиторви (пуфлама); ХИХ асрдан кларнет ва скрипка, ХХ асрдан гармон оммалашди. Профессионал мусиқа санъати ўрта асрларда шакллана бошлади (григориан, ХВИ асрдан протестант хоралч).
Биринчи фин операси („Қирол Карл овга чиқди“, 1852) ва миллий мадҳия муаллифи — Финляндия Пасиус, биринчи симфония (1847) муаллифи — А. Г. Ингелиус. Фин мусиқасида Финляндия Шанс биринчи марта „Калевала“даги миллий оҳанглардан фойдаланиб, „Куллерво“ симфоник увертюрасини яратди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида М.Вегелиус (1882-йил Хелсинкида Мусиқа институтини ташкил этган; 1939-йилдан Я. Сибелиус номидаги Мусиқа академияси) ва Р.Каянус (профессионал симфоник оркестр тузган) миллий композиторлик мактаби асосчиларидир. Я. Сибелиус ижодида миллий мусиқа анъаналари камол топди. Замонавий композиторлар орасида Э.Энглунд, Э.Бергман, Й.Кокконен, Э.Раутавара, дирижёрлар орасида Г.Шнефохт, А.Ярнефелт, Л.Сегерстам, пианиночилар орасида К.Экман, А.Валета, яккахонлар орасида И.Экман, А.Раутавара ва бошқа машҳур. Хелсинкида опера театри (1911; 1956-йилдан Финляндия Миллий театри), шаҳар симфоник ва камер оркестрлари, Финляндия радиосининг симфоник оркестри, Халқ консерваторияси, Финляндия мусикачилар уюшмаси ва бошқа ишлайди. Финляндияда бир нечта Халқаро мусиқа фестивали ва танловлари мунтазам равишда ўтказилади.
Театри
1827-йил Хелсинкида дастлабки театр биноси — Театр уйи қурилди. Унда рус, немис, швед драма ва опера труппалари томоша кўрсатди. 1860-йил бу ерда швед актёрларидан иборат биринчи профессионал театр фаолият бошлади. 1872-йил фин тилидаги профессионал театр (драма ва опера труппалари) ташкил этилди. 1902-йил драма труппаси опера труппасидан ажралиб чиқиб, Фин Миллий театри номини олди. И.Аалберг, К.Авеллан, А.Линдфорс, К.Ҳалме, Р.Снелман, У.Сомерсалми (ХИХ аср охири — ХХ аср боши), Т.Пало, Э.Эронен, Э.Воланен, А.Иконен, Х.Салин, Э.Юркка (ХХ асрнинг 50—80-йиллари) театрнинг етакчи актёрларидир. Турли йилларда ишлаган машҳур режиссорлар: К.Бергбум, Я. Хал, Я. Лахденсуо, Э.Калима, К.Кивима, Д.Витикка, В.Илмари. Хелсинкида Халқишчи театри (1914), Миллий швед театри, Интим театри, лўлиларнинг „Дром“ театри (1982) ҳам ишлайди. Тампере, Турку, Лахти, Куопио ва бошқа шаҳарларда ҳам театрлар бор.
Уларда жаҳон мумтоз драматургияси асарлари билан бир қаторда маҳаллий муаллифларнинг песалари ҳам саҳналаштирилади. Театр ходимлари Хелсинкидаги Олий театр мактаби (1943)да тайёрланади.
Киноси
1904-йил Финляндияда хроника филмлари суратга олина бошлади. 1906-йил „Аполло“ кинофирмаси тузилди. 1907-йил „Пинҳона ҳайдовчилар“ (режиссор Т.Спарре ва Т. Пуро) қисқа метражли бадиий филми чиқарилди. 20-йилларда кўпроқ миллий адабиёт асарлари: М.Кант комедияси асосида „Анна Лийса“ (режиссор Т.Пуро ва Ю. Снелман), С.Топелиус новелласи асосида „Раутакюллик кекса барон“ (режиссор Фагер), А.Кив комедияси асосида „Нумми этикдўзлари“ (режиссор Э.Кару) экранлаштирилди. „Комедияфилм“, „Фенникафилм“ ва „АкилаСуомикомпания“ фирмалари ташкил этилди. 1933-йил Э.Кару Финляндиядаги энг йирик „Суоменфилмитеолисус“ фирмасини тузди. Унинг энг яхши филмлари: „Юха“ (1937), „Инсоннинг йўли“ (1940; иккаласининг режиссор Н.Тапиовара), „Оқ кийик“ (1953, режиссор Э.Бломберг), „Сутчи Хиля“ (1953, режиссор Т.Сярккя), „Номаълум аскар“ (1955, режиссор Э.Лайне), „Қизил чизиқ“ (1959, режиссор М. Кассила). 60—70-йилларда ижтимоийтанқидий йўналишдаги „Ишчининг кундалиги“ (режиссор Р.Ярва), „Каламушлар жанги“ (режиссор М.Курквара), „Заводдаги отишма“ (режиссор Э.Кивикоски) филмлари яратилди. ХХ асрнинг охирги ўн йилликларидаги яхши филмлар: „Ёввойи ҳайвон белгиси“ (режиссор Я. Паккасвирт) ва „Денгиз бўйидаги тун“ (режиссор Э.Кивикоски).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |