Фирн (нем. fi рн — ўтган йилги, эски) — муз доналарининг қайта кристалланиши натижасида ҳосил бўлган йирик донадор муз. Фирн қор билан муз оралиғидаги босқич бўлиб, ёғин, асосан, қор кўринишида ёғади, тоғларнинг ёз бўйи эриб улгурмайдиган қор чизигидан юқорида жойлашган қисмида ва қутбий ўлкаларда юзага келади. К,ор қуёш радиацияси, илиқ ҳаво таъсирида қайта кристалланиши ва сув буғининг сублимацияси натижасида фирнга айланади. Фирн зичлиги 0,45 дан 0,8 г/см3 гача. Тоғ музликларида фирн қалинлиги 20–30 м, Антарктидада 100 м гача етади.