Firxon Shujauddin
Саид Фирхон Шужауддин[1] (ҳижрий 1065-йил Зулқаъда ойининг 9-санаси / милодий 1657-йил Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида вафот этган) Ислом динининг Мустаълий мазҳабидаги Довудий Боҳра тармоғининг 33- Даъи ал-Мутлақ (мутлақ миссионер) лавозимида фаолият олиб борган. У 32-даъи Саид Қутубуддин Шаҳиддан кейин бу диний лавозимга тайинланган. У ҳижрий 1056-йилда[2] (милодий 1648-йил) Даъи ал-Мутлақ бўлган. Унинг даъват даври ҳижрий 1056-1065-йиллар (милодий 1648-1657-йиллар) оралиғига тўғри келади.
Саид Фирхон Шужауддин | |
|---|---|
فيرخان شُجاع الدّين | |
|
Мозор-э-Қутбий, Аҳмадобод. Саид Фирхон қабри. | |
| Унвони |
|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 1657-йил (ҳижрий 1065) |
| Аҳмадобод, Ҳиндистон | |
| Дини | Ислом |
| Фарзандлари |
|
| Ота-онаси |
|
| Диний оқими |
Исмоилий Довуди Боҳра |
| Юриспруденсия | |
Оиласи
Отасининг исми Малакшоҳ эди. У 17 ёшида оила қурган.
Ҳаёти
Саид Фирхон ёшлигидан билим олишга катта қизиқиш билдирган. У 28-даъи Саид Шайх Одам Сафиюддин ўтказган нутқларда иштирок этган.
У Бобурийлар императори Аврангзеб томонидан Аврангободда қамоққа ташланган. Шундан сўнг, у Лаҳорга кўчирилган ва отхонага жойлаштирилган, кейинги кечада отхона ёниб кетади ва Саид сақланадиган зиндондан ташқари барча ҳудуд вайрон бўлади. Эрталаб у ҳеч қандай шикаст кўрмаган ҳолатда топилган. Ҳамма одамлар ёнғин унинг асирлиги туфайли содир бўлган деб ҳисоблашган. Император Аврангзеб буйруғи билан Саидни озодликка чиқаришган ва 1647-йилда Аҳмадободга хавфсиз ва шараф билан қайтарилган[3][4].
Айнан Саид Фирхон Шужауддин даврида Аҳмад бин Фотиҳ Муҳаммад, Юсуф бин Чанд-жи ва Чанд Мия Абу-Жи бошчилигида Ҳужумия деб номланган диссидент секта ташкил топган. 1654-йилда Мурод Бахш Гужарат губернатори этиб тайинланган. У Аҳмаднинг гижгижлаши билан Саид Фирхонни ҳибсга олади. Лекин кўп ўтмай Саид Фирхон озод этилади[ иқтибос керак ].
Вафоти
Саид Фирхон Шужауддин ҳижрий 1065-йил (милодий 1657) 9-зулқаъда ойининг 9-санасида қорин оғриғидан вафот этган[ иқтибос керак ].
Манбалар
- ↑ Лист оф Седнас (Wайбаcк Мачине сайтида 2002-02-10 санасида архивланган)
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ ҳттп://www.тҳелинксwорлд.cом/Аҳмедабад[сайт ишламайди] на Доат Кирам, 33рд Даи Седна Феэр кҳан
- ↑ [1]; Ҳисторй оф Дуат Мутлакинъс оф Аҳмедабад