Fitofaglar
Qiyofa
Фитофаглар (фито... ва пҳагос — еб қўювчи) — фақат ўсимликлар билан озиқланадиган организмлар. Фитофаглар ўсимликнинг турли қисмлари — унаётган уруғлар, илдиз, барг, поя, шохлар, гул органлари ва бошқа билан озиқланади. Фитофаглар нинг озуқага нисбатан ихтисослашуви турлича. Ҳақиқий фитофагларга кўпгина ҳашаротлар мансуб бўлиб, улар орасида поли ва олигофаглар билан бир қаторда монофаглар ҳам бор. Фитофагия — айниқса, юксак ҳашаротлар: мўйловдор қўнғизлар, баргхўрлар, узунтумшуқ қўнғизлар, пўстлоқхўрлар оиласи, чигирткасимонлар катта оиласи, тўғриқанотлилар туркуми ва бошқаларнинг вакилларига хос. Кўпгина фитофаглар экинларга катта зарар етказади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |