Fitogelmintlar
Фитогелминтлар, фитонематодалар — ўсимликларда паразитлик қилувчи тўгарак чувалчангларнинг умумий номи. Нематодалар синфига мансуб. 10000 дан ортиқ, жумладан, Ўзбекистонда 700 га яқин тури маълум. Гавдасининг узунлиги 0,2—5 (баъзан 11) мм, йўғонлиги 10—100 мкм. Ўсимликнинг ер устки ёки ер остки қисмидаги турли органларда паразитлик қилишга ихтисослашган турлари бор. Фитогелминтлар билан зарарланган ўсимлик усишдан қолади, сўлийди; зарарланган органларда бўртма (шиш) пайдо қилади; тўқималари емирилиб, некрозта учрайди. Ўзбекистонда сабзавот ва полиз экинлари, ғўза, каноп ва бошқа ўсимликларга бўртма нематодалар, картошкага поя нематодаси катта зиён етказади. Фитогелминтларни фитогелминтология ўрганади (яна қаранг Гелминтлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |