Fitonsidlar
Фитонсидлар (фито... ва лот. cаэдо — ўлдираман) — ўсимликлар ҳосил қиладиган фаол модда, бошқа организмлар (асосан, микроблар)ни ўлдиради ёки уларнинг ўсиш ва ривожланишини тўхтатади.Фитонсидларни асосан очиқ уруғли ўсимликлар ишлаб чиқаради. Масалан арча қорақарағай ва бошқалар.Ф. ўсимликлар иммунитети ва биоценозлардаги организмларнинг ўзаро муносабатларида муҳим аҳамиятга эга. Кимёвий таркиби бўйича — гликозидлар, терпеноидлар ва бошқа иккиламчи метаболитлардан иборат. Дарахтлар (асосан, игнабарглилар)нинг Ф. ишлаб чиқариш хусусияти шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда аҳамиятга эга. Пиёз, саримсоқ, ерқалампир ва бошқа ўсимликлар Ф.и қўшилган препаратлар тиббиётда қўлланади.Фитонсидлар юқорида та‘кидланганидек бактерияларни ўлдиради.Шунинг учун шифохона дам олиш масканларига кўплаб очиқ уруғли ўсимликлар экилади ва нафас йўллари касалликлари бодни даволашда асабни тинчлантиришда қўлланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |