Фитр (араб. — рўза якуни садақаси), фитр садақа, фитр рўза — исломда рамазон ойи тугаши муносабати билан бериладиган садақа (Ф.2,5 кг хурмо, арпа, ун, гуруч ёки уларнинг қиймати миқдорида белгиланган). Муҳтожликда яшовчи оила аъзолари ҳам ҳайит куни тўқ яшасин деган ниятда жорий қилинган ва вожиб амаллар сафига киритилган. У ўзига тўқ мусулмонларнинг муҳтож ва ҳожатмандларга қиладиган хайрехсонларидир. Фитр асосида фуқаролар, мискинлар, бевабечоралар ва ҳожатмандларнинг қалбларига ҳайит олдидан бир оз бўлсада шодлик ва ҳуррамлик бахш этиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ва оқибат натижада, одамлар орасида меҳршафқат туйғуларини уйғотиш ётади.

ICUning yuqori martabali arboblari Shayx Umar Iymon, Shayx Abdiqodir Ali, Shayx Sharif, Shayx Abdirahmon Janoqov va Abdullohi Maalim Ali (Utayba) Mogadishudagi Masjidka Isbahaysiga hayit namozida qatnashmoqda.
ИCУнинг юқори мартабали арбоблари Шайх Умар Иймон, Шайх Абдиқодир Али, Шайх Шариф, Шайх Абдираҳмон Жаноқов ва Абдуллоҳи Маалим Али (Утайба) Могадишудаги Масжидка Исбаҳайсига ҳайит намозида қатнашмоқда.


Рамазон ҳайити (арабча: Ийд ал-фитр –الفطر عيد) мусулмонлар учун энг

улуғ ва қувончли байрамлардан бири.

Манбаларда қайд этилишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Мадинага келганларида маҳаллий аҳолининг икки ўйин-кулги кунини нишонлашини

кўриб, бу эски байрамларнинг ўрнига Аллоҳ томонидан мусулмонларга икки улуғ

байрам – Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити ато этилганини баён қилганлар.

Дастлабки даврлардаёқ ҳайит куни жамоат бўлиб намоз ўқилган.

Мусулмонлар очиқ майдонларда ёки масжидларда тўпланиб, бир сафда туриб ибодат

қилганлар. Бой ва камбағал, ёш ва қари бир қаторда саф тортиши Исломнинг

ижтимоий адолат тамойилини амалда намоён этган.

Кўринадики, Рамазон ҳайити шунчаки маросим эмас, балки диний, ижтимоий

ва ахлоқий қадриятларни бирлаштирган муҳим институтдир. У асрлар давомида турли

халқлар маданиятига сингиб, ўзига хос урф-одатлар билан бойиган бўлса-да, унинг

асосий моҳияти — шукр, бирлик ва саховат ғояси ўзгаришсиз сақланиб қолган.

Рамазон ойи рўзасининг якуни. Сабр, тақво ва ирода синовининг ниҳояси.

Байрам руҳий покланиш ва шукр куни сифатида фалсафий моҳият касб этади.

Ислом та’лимотига кўра, Рамазон ойида рўза тутиш – фарз ибодат. Рўза

нафсни тийиш, сабрли бўлиш, оч ва муҳтожни ҳис этиш ойи. Ҳайит эса ушбу ибодат

адо этилганининг байрами.

Шаввол ойининг биринчи куни ҳайит нишонланадиган кундир.

Рамазон ҳайитининг асосий ибодати – жамоат бўлиб ўқиладиган ҳайит намози

бўлиб, уммат бирлигининг рамзидир.

Ҳайитдан олдин фитр садақасини эгаларига бериш вожиб саналади. У

камбағалларнинг ҳам байрамни хурсандчилик билан ўтказишига имкон яратади.

Шу жиҳати билан ҳайит ижтимоий тенглик ва меҳр-оқибатни та’минлайди.

Ҳайит тонгида такбир айтилади, покиза кийим кийилади, оила а’золар ва яқинлар

табрикланади, буларнинг ҳаммаси ҳам суннат амаллар ҳисобланади.

Ҳайит куни адоват ва ранжишлар унутилади, кечирим сўралади, ярашилади.

Ушбу байрам Рамазон ойида бошланган ма’навий покликни сақлаб

қолишга да’ват ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити диний ва миллий қадриятлар уйғунлашган

ҳолда нишонланади. Мустақиллик йилларидан бошлаб ҳайит расмий байрам сифатида

э’тироф этилиб, дам олиш куни деб э’лон қилинишида байрамнинг жамият ҳаётидаги

ўрни ва аҳамияти кўринади.

Ўзбек оилаларида ҳайит арафасида уйлар тозаланади, дастурхон учун турли

таомлар тайёрланади. Байрам куни ширинликлар, миллий таомлар, хусусан палов,

сомса ва турли пишириқлар тортилади. Қариндош-уруғларни зиёрат қилиш,

кексаларнинг дуосини олиш ва қўни-қўшниларга кириб чиқиш муҳим ан’аналардан

биридир.

Болаларга ҳайитлик бериш одати ҳам кенг тарқалган. Бу нафақат қувонч

улашиш, балки саховат ва меҳр туйғуларини ёш авлод онгига сингдириш

воситасидир. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, хайрия қилиш

ҳайитнинг ажралмас қисмидир.