Fiva
Фива — Беотиядаги қад. юнон шаҳри. Ривоятларга кўра, Фивага афсонавий Кадм асос солган, фиваликлар аждодлари — Кадм томонидан аждарҳо тишларини сочиб юборилишидан униб чиққан одамлар бўлган. Фиванинг қад,лиги эгей маданияти ёдгорликлари билан исботини топади. Милоддан аввалги ВИ асрга келиб Фива қад. қабилавий ва диний иттифоқдан вужудга келиб, Беотиянинг деярли барча шаҳарларини бирлаштирган Беотия иттифоқига бошчилик қилган. Фивада ҳукмрон бўлган уруғ зодагонлари Юнонфорс урушлари (милоддан аввалги 500—449) даврида форсларни қўллабқувватлаган ва милоддан аввалги 431—404 йиллардаги Пелопоннес уруши даврида Спарта томонидан туриб Афинага карши бўлган. Коринф уруши (милоддан аввалги 395—387) даврида Фива бош бўлган беотияликлар афиналикларни қўллабқувватлашган. 387 йил Анталкид сулҳига кўра, Беотия иттифоқи тарқатиб юборилган; Фива ва Беотиянинг бошқа шаҳарларида Спарта ёрдамида ўта реаксион олигархик ҳукуматлар қарор топган. 379 йил олигархларни ағдариб ташлаб, Фивадаги ҳокимият тепасига Пелопид ва Эпаминонд бошчилик қилган демократлар келган. Беотия иттифоқи қайта тузилиши билан Юнонистоннинг энг йирик сиёсий кучига айланган. 371 йил (Левктра ёнида) ва 362 йил (Мантинея ёнида) Эпаминонд бошчилигидаги фиваликлар қўшини спарталикларни мағлубиятга учратган. Бирок,, Спарта билан бўлган қонли уруш Фива ва иттифоқнинг барча шаҳарларини шу қадар ҳолдан тойдирганки, 362 йилдан сўнг улар ўз аҳамиятини йўқотган. 338 йил Фива Македония томонидан босиб олинган, 335 йил Македонияга карши қўзғолон бостирилгач, шаҳар буткул вайрон қилинган. Милоддан аввалги 315 йил Фива кисман тикланган, лекин муҳим сиёсий рол ўйнамаган. Қад. Фива ўрнида ҳозирги Грециянинг Фива шаҳарчаси жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |