Fizik kimyo
Физик кимё — кимёвий ҳодисаларни тушунтириш ва уларнинг қонунларини физиканинг умумий принсиплари асосида аниқлаб бериш билан шуғулланадиган фан соҳаси. Кимёвий термодинамика, кимёвий кинетика, катализ, сирт ҳодисалари, эритмалар, квант кимёси ҳақидаги таълимотлар, молекулалар, ионлар, радикалларнинг тузилиши ва хоссалари тўғрисидаги таълимотлар Физик кимёнинг асосий бўлимлари ҳисобланади. Физик кимё деярли мустақил бўлим сифатвда электрокимё, фотокимё, кристаллокимё, радиацион кимё, физик кимёвий анализ каби бўлимларни ҳам ўз ичига олади.
1840-йилда Г.И.Гесс Физик кимёнинг асосий крнунларидан бири — кимёвий ўзгаришларда иссиклик йиғиндисининг доимийлигини кашф килди. ХИХ аср ўрталарида П Бертло ва даниялик термокимёгар Х.Томсен реаксия иссиқликлари ҳақидаги тасаввурлари билан Физик кимёга катта ҳисса қўшдилар. Немис олими В. Оствалд 1887-йил Лейпсиг университетида илк бор Физик кимё кафедрасини ташкил қилди.
Физик кимё ХИХ аср охирларида мустакил фан сифатида ажралиб чиқди. Физик кимёнинг ХИХ асрнинг 2ярми ва ХХ аср бошларида ривожланишининг ўзига хос томони макроскопик, яъни бевосита текширилаётган система ва жараёнларни ўрганишдан иборат бўлди. Идеал газлар ҳолат тенгламаси узилкесил аниклаб берилди (Б. Клапейрон, С.И.Менделеев). Термодинамика қрнунлари кимёвий ва фазалар мувозанатларига татбиқ этилди (Ж.Гиббс, Я.ВантГофф, В.Нернст, А.Ле Шателе, Н.С.Курнаков, Г.Тамман), макроскоп ик кинетика асослари (К.Гулдберг, П.Вааге, Н.И.Бекетов, Я.ВантГофф) ишлаб чиқилди, реаксиянинг активланиш энергияси хакидаги тасаввур киритилди (С. Аррениус). М.Фарадей асос солган катализ ҳақидаги тасаввур янада ривожлантирилди. Адсорбсиянинг асосий крнунлари таърифлаб берилди (Ж.Гиббс). Суюлтирилган эритмаларнинг термодинамик назарияси олға суридди (Ф.Раулъ, Я.ВантГофф, С.П.Коновалов). Электролитик диссоциация назарияси яратилди (С.Аррениус). Галваник элементлар учун электрод потенсиаллари тушунчаси киритилди (В. Нернст). Физик кимёнингшутараққиёт босқичида қўлга киритилган тадқиқот натижалари саноатга татбиқ этилди (аммиак синтези, туз қазиб олиш, баъзи металлургия жараёнлари, ҳайдаш, ректификация ва бошқалар).
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида тиббиёт фанлари соҳасидаги йирик кашфиётлар — рентген нурлари, электрон, радиоактивлик ҳодисасининг очилиши, спектроскопиянинг ривожланиши Физик кимёнинг янги босқичи учун замин бўлди. Электронларнинг атом ва молекулаларда ҳаракатланиши қонунларининг (квант механика крнунлари) очилиши квант кимёсининг пайдо бўлишига олиб келди, бу ўз навбатида, кимёвий боғланиш, валентлик, кимёвий бирикмаларнинг тузилишини янгича талкин қилиб беришга имконият туғдирди.
Физик кимё турли физикавий экспериментал тадқиқот усулларидан фойдаланиб, кимёвий реаксияларнинг молекуляр механизмини муфассал тушунтириб берди. Физик кимё анорганик, органик ва аналитик кимё соҳасидаги тадқиқотлар учун ҳам, кимёвий технологияиж ишлаб чиқариш учун ҳам назарий асос бўдси. ХХ асрнинг 50— 70-йилларида Физик кимёнинг кўпгина соҳалари тез ривожланди ва молекулалар, ионлар, радикалларнинг турли физиккимёвий жараёнлардаги табиатини муфтассал ўрганадиган янги йўналишлар вужудга келди. Диссоциация, ионизация ва фотоионизация энергияси тадқиқ қилинди. Электр разрядларидаги реаксиялар, қуйи трали плазмадаги жараёнлар (плазмалар кимёси), сирт ҳодисаларининг қаттиқ жисмлар хоссаларига таъсири (физик кимёвий механика) муваффақиятли ўрганилди, полимерлар Физик кимёси газлар электрокимёси ва бошқа ривожланди. Ўзбекистонда Физик кимёнинг ривожланишида ~Қ.У.Усмонов, ҳ.Р.Рустамов, Н.А.Парпиев ва бошқаларнинг хизматлари катта.
Адабиёт
- Этки н с П., Физическая химия, пер. санг.,т. 12, М., 1980;
- Ахмеров К,., Ўзбекистон кимёгарларининг муваффақиятлари, Т., 1987;
- Рустамов Ҳ.Р., Физик кимё, Т., 2000.
Қудрат Ахмеров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |