Байроқ — бир мамлакатни ёки ташкилотни намойиш қилувчи рангли мато парчаси. Асосан, узун чўпнинг учида бўлади. Ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини билдирган байроғи бор.

Дания байроғи ҳозирги давлатлар байроқлари ичида энг қадимгисидир

Байроқ:

  1. Таёқ, сим ва бошқа нарсага маҳкамланган муайян ранг ва ўлчамдаги мато. Ўрта асрларда туркий халқлар орасида у туға деб аталган. Ўрта асрларда Ғарбий Европа шаҳарларида табақа, уюшма ва корхона ўз байроғига эга бўлган;
  2. Давлатнинг расмий рамзи (қаранг: Давлат байроғи)[1].
2015-йилга кўра давлатлар байроғи (мамлакат ҳудуди устида туширилган)

Байроқ сўзи „ботроқ“ сўзидан келиб чиққан бўлиб, ботирмоқ маъносида келади.[манба керак] Қадимги турклар тупроққа ботирилган тирговичларнинг учига қабилалариннги рамзи сифатида матолар ёки иплар осар эдилар. Вақт ўтиши билан бу „ Тупроққа ботирилган ёғоч“ „тўлқинланган давлат рамзи“га айланади.

Аввал байроқлар фақатгина хабарлашиш, сигнал бериш каби мақсадларда ишлатилган. Мамлакатлар ўз байроқларига эга бўлишлари эса, Ўрта асрларда урушларда икки тараф бир-биридан фарқланмоқ учун байроқ ишлатилган. Шундай қилиб ҳар бир мамлакатнинг ўз байроғи пайдо бўла бошлаган.

Христофор Колумб даврида ҳар бир кема қайси мамлакатга мансуб эканлигини билдириш учун ўзлари билан байроқ олиб юришлари мажбурий эди. Бунинг натижасида ҳозирги кунимиздаги байроқ системаси яралган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил