Флагман (голландча) —1) флот ёки ҳарбий кемалар (эскадра, дивизия) қўшилмаси қўмондони; 2) Қўмондон тушган кема (Ф. кемаси)нинг қисқартирилган номи; 3) 1935—40 йилларда собиқ СССР ҲарбийДенгиз флотида адмирал унвони жорий қилинишига қадар қўлланган ҳарбий унвон; олий қўмондонлар таркибига берилган (1ва 2ранг Ф.).