Фламандлар — Шимолий Белгиядаги халқ (5,1 млн.дан ошиқ киши, 1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, Нидерландияда (1,72 млн. киши) ва бошқа мамлакатларда (250 минг кишига яқин) яшайдилар. Фламанд тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар. Ф. бадиий ҳунармандчилик (мато ва тур тўқиш), металлга ишлов бериш билан шуғулланади.