Қизил ғозлар, фламинголар — қушлар туркуми. Баъзан лайлаксимонлар туркуми таркибига кенжа туркум мақомида ҳам киритилади. 6 тури маълум. Жанубий Ғарбий Европа, Африка, Жанубий Ғарбий Осиё, Жанубий ва Марказий Америка ҳамда Шимолий Американинг жан. қисмида тарқалган. Танаси 91 — 120 см, қаноти 43—49 см, оғирлиги 3–4 кг. Тумшуғи катта, пастга қайрилган. Жағининг четларида шохсимон пластинкачалар жойлашган бўлиб, сув ёки суюқроқ балчиқдан озиқ моддаларни сузиб олишига ёрдам беради. Оёқ ва бўйни узун, бармоқлари орасида сузгич парда бор. Пушти, оқ, йирик патлари қора. Денгиз ва шўр кўл қирғоқларига колония бўлиб (баъзан бир неча мингтаси бирга) уя қуради. Оддий қизил ғоз Каспий денгизининг шим.шарқий қисми ва Қозоғистоннинг шўр кўллари атрофи (одам бориши қийин жойлар) да яшайди. Конуссимон, баландлиги 10—60 см ли уясини балчиқ ёки қумдан ясайди. 1—3 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан 30—32 кун босади. Қизил ғозлар уруғ, сувўтлар, қисқичбақасимонлар, моллюска ва сув ҳашаротлари билан озиқланади.[1][2]

Катта фламинго (Пҳоэниcоптерус росеус)
Биологик классификация
Пҳоэниcоптерус рубер
Линнаэус, 1758
Спеcиэс

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қизил ғозлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.