Flegmona
Флегмона (юнонча: φλεγμονή — иситма, яллиғланиш) — Тўқималарнинг тарқоқ йирингли яллиғланиш жараёни флегмона дейилади ва у кўпинча сийрак бириктирувчи тўқималарда учрайди. Экссудатнинг турига қараб сероз йирингли, йирингли-геморрагик, чириндили флегмоналар фарқланади[1]. Яллиғланиш жараёни тери ости ёғ қаватида, шунингдек, мушакларда, мушаклар орасида, аъзолар ораси (масалан, қорин пардаси орти) клетчаткасида юзага келиши мумкин.
Этиологияси ва патогенези
Касаллик қўзғатувчилари кўпроқ стафилококклар ва стрептококклар, энтеробактериялар ва анаэроб микрооранизмлардир. Микроб тўқимага тўғридан-тўғри, шунингдек, лимфоген ва гематоген йўллар билан тушиши мумкин. Флегмона, шунингдек, иккиламчи бўлиши мумкин, яъни у чипқон, карбункул ёки бошқа яллиғланиш касалликлари туфайли асорат қолиши натижасида авж олади. Сероз жараёни кучаяди, кейин инфилтрат юзага келади, ўқима некрози пайдо бўлади. Натижада аста-секин тўқималарнинг тарқоқ йирингли инфилтрацияси пайдо бўлади.
Патологоанатомик манзараси
Тўқима некрозга учраганидан дарак берувчи ўзгаришлар юмшоқ бириктирувчи тўқимада авж олиб бораверади. Микробларнинг турига кўра тўқималардаги ўзгаришлами тавофут қилиш мумкин. Масалан, анаэроб инфексияси мавжуд бўлса, газ пуфакчаларини кўриш мумкин, йирингли пуфакчаларда эса тўқималарнинг емирилиши ёқимсиз ҳид билан кечади. Абссессдан фарқ қилиб флегмонада яллиғланган капсула ўчоғминг аниқ-равшан чегараси бўлмайди (Флегмоноз жараёни учун хос бўлган яллиғланиш бўйича бўлган ўзгаришлами тери ости ёғ қавати йирингсиз яллиғланишини англатувчи ва бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатлами бўйлаб ҳужайралараро бўшлиққа тарқалувчи селлюлит билан аралаштириб юбормаслик керак).
Флегмонанинг айрим турлари уларнинг тарқалишига йўл қўймаслиги ёки бошқа жиҳатларга боғлиқ ҳолда ўзига хос номга эга. Масалан, қорин пардаси орти клетчаткаси флегмонаси, чақалоқлар флегмонаси ва ҳоказо.
Флегмонанинг таснифи
Экссудатнинг турига қараб сероз йирингли, йирингли-геморрагик, чириндили; локализацияси бўйича эпифассиал, субфассиал организмдаги ёғ қаватларини инобатга олганда флегмоналар махсус ном билан юритилади: Маълум гуруҳда инексиядан сўнг пайдо бўлувчи флегмоналар фарқланади. Улар дори воситалари (10 фоиз-НаCл, 25 фоиз аналгин, 25 фоиз кардиомин ва ҳоказо) юборилганда инфексия тушса пайдо бўлади.
Клиник манзараси
Касаллик бирданига бошланиб, оғриқ, эт увишиши, дармонсизлик ва ҳароратнинг 40 °C гача кўтарилиши билан бирга кечади. Яллиғланиш ўчоғида шиш пайдо бўлади, оғриқли инфилтрат юзага келади, оёқ-қўл шикастланганда уларнинг бажарадиган функсияси кескин пасайиб кетади. Инфилтрат соҳасида тўқималарнинг организм интоксикацияси билан кучайиб борувчи йирингли яллиғланиши аста-секин авж олиб боради. Чуқур флегмоналар, масалан, кичик чаноқ флегмонаси ёки қорин пардаси орти ёғ қавати флегмонаси жуда ҳам хавфлидир, чунки улар хатарли асоратлар қолишига олиб бориши мумкин. Чақалоқлар флегмонаси ҳам бундан мустасно эмас. Септик ҳолатнинг бирданига пайдо бўлиши ва тери ости ёғ қаватининг кучайиб борувчи некрози унга хосдир. Некротик ўчоқнинг аста-секин битиб кетмаслиги натижасида жароҳат ўзига хос тус олади, унинг четлари дўппайиб чиқади, қинғир-қийшиқ шакл олади, жароҳат
остидаги грануляцион тўқималар, мушаклар, очиқ суяклар кўриниб туради.
Дифференсиал диагнози
Флегмонани абссессдан, гидраденитдан, кучайиб борувчи тромбофлебит ва лимфангитдан, шунингдек, гематоген остеомиелит ва актиномикоздан фарқлаш лозим.
Давоси
Консерватив даво (иссиқ муолажалар, антибиотиклар) касалликнинг фақат бошланғич босқичида ўринлидир. Унинг кейинги авж олиш жараёнида зудлик билан бажариладиган жарроҳлик усули билан даволаш — жароҳатни кенгроқ ёриш, яллиғланиш ўчоғини дренаж қилиш зарур. Терининг ёрилган жойи кенг бўлиши ва контрапертуралар билан тўлдирилиши лозим. Чақалоқлар флегмонасида тўқималар шикастланган жойда ва соғлом тўқима билан яллиғланиш ўчоғи ўртасидаги чегарада кўплаб кичикроқ ёришлар қилинади (қатор ҳолларда ёриш амалга оширилганда йиринг эмас, балки қонли экссудат чиқади). Тизиллаб отилувчи антисептик суюқликлар билан ювилади. Операция қилинган жароҳат ён томонларида кўпдан-кўп туйнуклари бўлган полихлорвинил найчалар ёрдамида дренаж қилинади. Протеологик ферментлар қўлланади. Борди-ю, беморнинг умумий аҳволи яхшиланмаса, асорат (кучайиб борувчи флегмона, септик тромбофлебит, йирингнинг бўшлиққа ёриб кириши ва ҳоказо) юз берган, деб ҳисоблаш лозим. Бундай ҳолларда гипербарик оксигенация қўлланади. Шунингдек, бошқарилувчи бактериал муҳитли (аэротерапевтик қурилма АТУ-3, АТУ- 5) махсус маҳаллий изоляторларда жароҳатларни очиқ усул билан даволаш ҳам наф бериши мумкин. Катта дозалардаги антибиотикларни сефалоспоринлар, ярим синтетик пенсиллинлар, аминогликозидлар, ристомицин, клиндамицин, азлоциллин ва б.) қўУаш, шунингдек, қон ўрнини босувчи эритмаларни қуйиш, юрак
дориларини юбориш, тўйимли овқатлар ва витаминотерапия муҳимдир[2].