Fleyta

Флейта (нем. Флоте) — пуфлама мусиқа чолғу асбоби. Обнус ва бошқа дарахт ёғочи (дастлаб ёғочдан, ҳозир — асосан металл) дан ясалади. Бошча (пуфланадиган оғзи ва тиқини билан) ҳамда 2 асосий бўғиндан (чалғич тешиклари бн) иборат. 1830-йилларда немис созандаси, соз устаси ва композитор Т. Бём томонидан такомиллаштирилган замонавий флейта клапанли механизм билан жиҳозланган. Хроматик товушкаторга эга. Диапазони (3 октавадан ошиқ — ҳ ёки с1 — с4 ёки е4) ва ижро имкониятлари кенглиги туфайли ҳозир симфоник ва пуфлама созлар оркестрлари, турли ансамбллар таркибида ҳамда якканавоз соз сифатида кенг қўлланади. Ўзбекистон давлат консерваториясида, мусикий коллеж ва лицейларда флейта синфлари мавжуд. Ижрочи ва ҳстозлардан Ҳ.Исоқов, Р. Юнусов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар А. Малкеев, А. Карагадаев, А. Сайфуллаев ва бошқа машҳур.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |