Flia
|
| |
| Тури | Асосий таом |
|---|---|
| Миллий ошхона | Албан ошхонаси |
| Асосий компонентлари | Ун, сув, туз, Сариёғ, ёгурт, мой, тухум, ёнғоқлар |
| Рецепти | Иссиқ ҳолатда тортилади |
Флиа, фли, флия ёки флижа (албанча ноаниқ шакл: фли) – шимолий Албанияга ва Косово ошхонасига хос албанча таом[1][2][3]. У қаймоқ суртилган бир нечта крепга ўхшаш қатламлардан иборат бўлиб, аччиқ қаймоқ ва сариёғ билан тортилади. Номининг маъноси „қурбонлик“ деганидир (қаранг: фли). Флиа қуёш шаклида (албанча Диэлли) тайёрланади ва унда қуёш нурлари ҳам тасвирланади[4].
Анъана
17-март – анъанавий албан байрамларидан бўлган Верëза (баҳорги тенгкунлик) доирасига кирувчи сана – „Флиа куни“ сифатида эътироф этилади, бу куни оилалар қариндошларини флиа тайёрлаш ва ейиш учун меҳмонга чақиришади[5]. Флиа албанияликлар томонидан Верëза байрамида қуёш худосига қурбонлик сифатида тайёрлана бошланган, деб тахмин қилинади[4].
Тайёрланиши
Флиа учун жуда оддий масаллиқлар керак бўлса-да, уни тайёрлаш анча узоқ вақт олади. Масаллиқлар: ун, сув, сариёғ, ёгурт, тухум, ёғ ва туз. Баъзи турларида ичига тўлдириш сифатида қаймоқ ишлатилади[6]. Асосий масаллиқлар (ун, сув ва туз) креп хамирига ўхшагунча аралаштирилади. Флижа ширин таом эмас, балки одатда тушлик ёки кечки овқатда ейиладиган шўр асосий таомдир. Хамир қатламлари пишириш учун ишлатиладиган сферик металл қопқоқ – саč ёрдамида пиширилади[7].
Манбалар
| Викиомборда „Флиа“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ „Фаcебоок“. Фаcебоок.
- ↑ „Косово Гуиде“. 2016-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ „Косово Пастрй дишес“. 2013-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-июн.
- ↑ 4,0 4,1 „Флижа, мбретëреша э кузҳинëс шқиптаре қë симболизон диэллин нë Дитëн э Верëс“ [Флижа, тҳе Қуээн оф Албаниан Cуисине тҳат Сймболизес тҳе Сун он Суммер'с Дай] (сқ). КултПлус. 2025-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-декабр.
- ↑ „Албаниан Флижа | Албаниан Панcаке“ (эн-ГБ). Мй Албаниан Фоод (2017-йил 26-феврал). Қаралди: 2020-йил 17-сентябр.
- ↑ „Албаниан Флижа | Албаниан Панcаке“ (эн-ГБ). Мй Албаниан Фоод (2017-йил 26-феврал). Қаралди: 2022-йил 23-сентябр.
- ↑ „Флижа | Традитионал Панcаке Фром Албаниа | ТастеАтлас“. www.тастеатлас.cом.