Florence Fuller
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Флоренcе Ада Фуллер (талаффузи: Флоренс Ада Фуллер; 1867-йилда туғилган – 1946-йил 17-июлда вафот этган) – Жанубий Африкада туғилган австралиялик рассом. Асли Порт Элизабетҳдан бўлган Фуллер болалигида оиласи билан Мелбурнга кўчиб келган. Шаҳарда амакиси, рассом Роберт Ҳаwкер Доwлинг ва ўқитувчиси Жане Сутҳерланд билан машғулот ўтказарди. Виктория санъат мактаби миллий галереясида сабоқ олди. 1880-йилларнинг охирида эса профессионал рассом сифатида ўз ўрнига эга бўла бошлади. 1892-йилда Австралияни тарк этиб, аввал Жанубий Африкага (у ерда Cеcил Рҳодес билан учрашиб, у учун бир нечта расмлар чизган), сўнгра Европага саёҳат қилган. 1899-йилда Родос портретини чизиш учун Жанубий Африкага қайтган рассом, бу ерларда яна ўн йил давомида яшаб, ўқийди. 1895—1904-йилларда унинг асарлари Парижда жойлашган Салон кўргазмасида ҳамда Лондон Қироллик академиясида намойиш этилган.
| Флоренcе Фуллер | |
Флоренcе Фуллернинг қаламда чизилган портрети (1897-йил) | |
| Таваллуди | 1867 |
| Вафоти | 17-июл 1946-йил Гладесвилле, Янги Жанубий Уэлс, Австралия |
| Соҳаси | рассомчилик |
| Таълими | |
1904-йилда Фуллер Австралияга қайтиб, Перт шаҳрида истиқомат қила бошлайди. Теософия жамиятининг фаол аъзоларидан бирига айланади. Шу давр мобайнида мусаввир ижодидаги А Голден Ҳоур (2013-йилда Австралия Миллий Галереяси томонидан сотиб олганида „шоҳасар“[1], дея таърифланган) каби дурдона картиналарини яратди. 1908-йилдан бошлаб Фуллер кўп саёҳат қила бошлайди. Дастлаб, Ҳиндистон ва Англияда яшаб, сўнгра Сиднейда қўним топади. 1920-йилдан Янги Жанубий Уэлс рассомлар жамияти томонидан ташкил этилган Тасвирий ва амалий санъат мактабида фигуралар чизиш сабоқлари бўйича катта ўқитувчи сифатида ишлай бошлайди. Мусаввир 1946-йилда вафот этган.
Портрет ва ландшафт чизмалари бўйича танилган Фуллер, ўзининг ёрқин фаолияти давомида юқори баҳоланган. 1914-йилга келиб тўртта машҳур галереясида намойиш этилди. Учтаси Австралияда ва биттаси Жанубий Африкада. Ушбу натижа ўша пайтларда австралиялик рассом аёл учун рекорд бўлган. 1927-йилда қарийб йигирма йиллик руҳий касалхонага ётқизилади. Рассом шу ерда вафот этган.
Ўлимидан сўнг, австралиялик рассомлар ҳақидаги манбалардан у ҳақидаги маълумотлар тез-тез олиб ташлана бошланган. Унинг расмлари Жанубий Австралия санъат галереяси, Ғарбий Австралия санъат галереяси, Австралия миллий галереяси, Виктория миллий галереяси, Янги Жанубий Уэлс санъат галереяси ва Австралия миллий портрет галереяси каби оммавий санъат коллексияларида сақланаётганига қарамай, унинг ижоди ҳақидаги маълумотлар ноаниқ бўлиб қолган.
Ҳаёти
Флоренcе Фуллер 1867-йилда Жанубий Африканинг Порт-Элизабет шаҳрида Лоуиса ва Жоҳн Ҳобсон Фуллерларнинг қизи сифатида туғилган. Унинг бир нечта ака-укалари бўлган. Улар орасида опа-сингиллар Амй ва Чристиэ ҳам бор эди, уларнинг иккаласи ҳам кейинчалик қўшиқчи бўлишган.
Флоренcе бир ёшга тўлганида оила Австралияга кўчиб ўтади. Бўлажак рассом санъат бўйича ўқиётганда хусусий ўқитувчи бўлиб ишлаб юрган кезларида, дастлаб 1883—1888-йиллар оралиғида Виктория санъат мактабининг Миллий галереясида таълим ола бошлайди. Бу даврда у Жане Сутҳерланднинг талабаси бўлган[2].
Фуллер 1889-йилда Виктория рассомлари жамияти томонидан йигирма беш ёшгача бўлган рассом орқасидаги энг яхши чизилган портрет номинациясида мукофотга сазовор бўлган[2].
Мелбурннинг Пине Грове шаҳарчасида ўз студиясига бўлган (1891-йил, август)[3].
1927-йилда (60 ёшида) Гладесвилле руҳий касалхонасига топширилади[4]. Деярли йигирма йилдан сўнг, 1946-йил 17-июлда вафот этди. Рассом Роокwоод қабристонига дафн қилинган[2].
Кондер чеккасидаги Флоренcе Фуллер кўчаси (Канберра) унинг шарафига номланган[5].
Услуби ва мероси

Гwенда Робб ва Элаине Смитҳ ўзларининг Cонcисе Диcтионарй оф Аустралиан Артисц (Австралия рассомлари ҳақида қисқача) китобида Фуллернинг санъатини „импрессионизмдан қарздор эркин рассомчилик услуби“да яратилган деб ҳисоблашган[7]. ХХ асрнинг 1-декадасида ёзилган шарҳлар унинг ўзига хос австралиялик услубига эътибор қаратади.
Фуллернинг асарларидан бири Лондондаги мустамлакачи рассомларнинг кўргазмасига (шу жумладан Канада ва Австралия расмлари билан бирга) Аделаиде Адвертисер мухбири Фуллернинг ҳиссасини „ҳақиқий австралиянча туйғу бағишлайди“, дея таърифлайди[8].
1904-йилда Қироллик академиясида осилган асарлари кўриб чиқилиб, Пертлик танқидчи шундай дейди: "Академияда намойиш этилган 16 ёки 17 австралиялик рассомлар орасида Мисс Фуллер одатда Австралия саҳнасини танлаган ягона ижодкор бўлган. Унинг расмида оқ кийимда, қишлоқнинг буталар ўсган қисмида, нозиккина ёш қиз тасвирланган.
Лондондаги Обсервер газетасининҳ таъкидлашича, қизнинг нафис қоматини чўмилаётган муҳит субтропик иссиқлик нотаси орқали бошқари билади[9].
Wестерн Маил танқидчиси Ғарбий Австралия санъат жамиятининг 1906-йилги кўргазмасини кўриб чиқиб, Фуллернинг асарларини намойишдаги энг яхшиси, деб ҳисоблайди ҳамда „бу воқеа Мисс Фуллер учун яна бир ғалабани тақдим этади“, дея қўшимча қилади[10].
Галерея
Манбалар
- ↑ Грай, Анн (2013). „Мастерпиэcес фор тҳе натион 2013. Флоренcе Фуллер'с А голден ҳоур“. Артонвиэw. № 73. 28–29-бет. 5 Новембер 2013да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 4 Новембер 2013.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Керр. „Флоренcе Фуллер – биограпҳй“. Десигн анд Арт Аустралиа Онлине (1995). 2013-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-ноябр.
- ↑ „Ароунд тҳе Мелбоурне студиос“. Иллустратед Сйдней Неwс (1891-йил 1-август). Қаралди: 2021-йил 29-апрел.
- ↑ МcФарлане, Женнй (2010). „Флоренcе Фуллер ин Адяр“. Тҳеосопҳй ин Аустралиа. 74-жилд, № 1. 15–18-бет.
- ↑ „Натионал Мемориал Ординанcе 1928 Детерминатион оф Номенcлатуре Аустралиан Cапитал Территорй Натионал Мемориалс Ординанcе 1928 Детерминатион оф Номенcлатуре“. Cоммонwеалтҳ оф Аустралиа Газетте. Периодиc (Натионал : 1977 – 2011) (1988-йил 31-август), с. 1. Қаралди: 2020-йил 8-январ.
- ↑ Варcоэ-Cоcкс, Мичаэл (1 Април 2020). „Тҳе папер бой 1888“, Натионал Галлерй оф Виcториа. Ретриэвед 30 Септембер 2020.
- ↑ Робб, Гwенда „Флоренcе Фуллер“, . Cонcисе Диcтионарй оф Аустралиан Артисц Роберт Смитҳ: . Мелбоурне: Мелбоурне Университй Пресс, 1993 — 95-бет. ИСБН 0-522-84478-2.
- ↑ „Cолониал арт“. Тҳе Адвертисер (1902-йил 2-август), с. 5. Қаралди: 2013-йил 6-ноябр.
- ↑ „Ан Аустралиан Артист“. Тҳе Даилй Неwс (1904-йил 26-сентябр), с. 5: Тҳирд эдитион. Қаралди: 2013-йил 5-ноябр.
- ↑ „Wестерн Аустралиан Арт Соcиэтй“. Wестерн Маил. Пертҳ: Натионал Либрарй оф Аустралиа (1906-йил 13-октябр), с. 14. Қаралди: 2013-йил 6-ноябр.
Адабиётлар
- МcФарлане, Женнй. Cонcернинг тҳе Спиритуал: Тҳе инфлуэнcе оф тҳе Тҳеосопҳиcал Соcиэтй он Аустралиан Артисц 1890–1934. Мелбоурне: Аустралиан Счоларлй Публишинг, 2015. ИСБН 9781921875151.
Ҳаволалар
- Флоренс Фуллер Австралия санъаткорлари учун мўлжалланган сайтда.