Флот (франс.) — 1) муайян вазифани бажарадиган (транспорт флотти, овчилик флотти, ҳарбийденгиз флотти), бирон турдаги (елканли флот, галерали флот, дизел флот) ёки дислокация ҳудудига мансуб (Қора денгиз флотти) кемалар мажмуи; 2) йирик давлатлар ҳарбийденгиз флоттининг океан (денгиз), жанг майдонида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган оператив қўшилмаси. Турли кучлар қўшилмасидан — сув ости ва сув усти кемалари, денгиз авиацияси, денгиз пиёдаларидан таркиб топган. Флотга қўмондан раҳбарлик қилади. Флот таркибига флот штаби ва бошқа бошкарув органлари, шунингдек, турли хизматлар (фронт орти, алоқа, қуроляроғ, кемаларни таъмирлаш ва бошқалар) киради.