Флйнас (арабча: طيران ناس‎‎), флйнас деб ҳам ёзилади, илгари Нас Аир, Саудия Арабистонининг лоу-костер авиакомпанияси бўлиб, биринчи буджет синфидаги авиакомпаниясидир. Компаниянинг бош офиси Ар-Риёдда жойлашган[3].

Флйнас
طيران ناس
ИАТА ИCАО Идентификатори
ХЙ КНЕ НАС ЭХПРЕСС
Ташкил топган 2007-йил
Бошланган амалиётлари 2007-йил феврал
База аэропорти
Парк ҳудуди 60
Парвоз йўналишлари 88
Эгаси Натионал Аир Сервиcес
Бош қароргоҳи Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Муҳим шахслар
  • Аед Ал Жеаид (НАС Ҳолдинг Бошқарув раиси)[1]
  • Бандер Ал-Моҳанна (флайнас CЕО)[2]
Сайти флйнас.cом

Тарихи

Нас Аир ва Сама Аирлинес буджет авиакомпаниялари ҳукуматдан лицензияларини олгунига қадар Сауди Арабиан Аирлинес 2006-йилгача мамлакатдаги ягона авиакомпания эди. Нас Аир 2007-йилда ташкил этилган. Парвозлар ўша йилнинг феврал ойида бошланган. 2007-йил охирида Нас Аир Аирбус А320 оиласининг 20 та самолётини сотиб олиш бўйича буюртма берди.

2013-йил ноябр ойида компания ўз номини Насаирдан Флйнасга ўзгартирди. 2017-йил январ ойида Флйнас 80 та Аирбус А320нео оиласи самолётларига буюртма бериш бўйича шартнома имзолади[4]. 2018-йил ноябр ойида Флйнас биринчи Аирбус А320нео оиласидаги самолётини қабул қилди[4]. Шартномада самолётлар 2018-йилдан 2026-йилгача етказиб берилиши кўзда тутилган. 2023-йил июн ойида Флйнас 30 та Аирбус А320неога буюртма берди, авиакомпаниянинг Аирбус билан умумий буюртмалари сонини 120 та А320нео самолётига, шу жумладан 10 та А321ХЛРга етказди[5].

Корпоратив фаолияти

Эгалиги

2014-йил октябр ҳолатига кўра, Флйнас аксиялари назорат пакети Натионал Аирлине Сервиcес Ҳолдинг (63%)да, қолган улуш эса Кингдом Ҳолдингга тегишли.

Парвоз манзиллари

2023-йил сентябр ойи ҳолатига кўра, Флйнас 99 та маршрут бўйича 54 та йўналишга хизмат кўрсатади. Авиакомпания Ар-Риёд, Даммом, Жидда ва Мадина аэропортларидан парвозларни ташкиллаштиради.

Мисрдаги Асют ва Шарм ал-Шайх шаҳарларига авиаташувчининг дастлабки парвози 2009-йилда бошланган, Шарм ал-Шайхга дастлаб мавсумий асосда парвозлар амалга оширилган. 2011-йилда авиакомпания Туркиянинг учта шаҳри: Адана, Антокия ва Истанбулга парвозларни бошлади. Шунингдек, ўша йили Лоҳур шаҳри Карачидан кейин авиакомпания учадиган Покистоннинг иккинчи шаҳрига айланди. 2013-йил феврал ойида, Даммомдан Янбуга парвозлар бошланди. Шунингдек, ўша ойда авиакомпания Даммомдан Хартумга парвоз қила бошлади, Судан пойтахти авиакомпаниянинг Саудия шаҳри билан боғланган биринчи халқаро йўналишига айланди[6].

2014-йил феврал ойида, Флйнас Глобал Флигҳт Роутес дастурини тақдим этди. Дастур Жидда ва Африка, Осиё ва Европа йўналишлари ўртасидаги рейслар учун йўловчиларга арзон нархларни таклиф қилишга ҳамда Саудия Арабистонига диний сайёҳларни ташишга мўлжалланган. 2014-йил март ойида, Флйнас Португалиянинг Ҳи Флй авиакомпаниясидан ижарага олинган учта Аирбус А330 самолётларининг биринчисини рўйхатдан ўтказди. Ушбу самолётлар, жумладан, А330-200 ва А330-300 моделлари узоқ масофалардаги парвозлар учун ишлатилади. Авиакомпания, шунингдек Аирбус А350 самолётларини ўз паркига қўшишни режалаштирган.

Флйнас 2014-йил апрел ойида ўзининг биринчи узоқ масофали Европа йўналишида Жидда – Лондон Гатвик рейси орқали Саудия Арабистони – Буюк Британия бозорига хизмат кўрсатувчи биринчи лоу-костер бўлди. Жакарта, Куала Лумпур, Касабланка, Манчестер ва Исломобод йўналишида узоқ масофали қатновлар билан бир қаторда Карачи ва Лоҳурга ўрта масофали парвозлар ҳам режалаштирилган эди. Эронга парвозлар ҳам худди шу вақтда бошланиши керак эди[7]. 2014-йил 7-май куни бошланган Манчестер йўналиши Буюк Британиядаги иккинчи манзилга айланди. Қоҳирага рейслар 2014-йил июн ойида бошланди ва бу авиакомпания ўз хизматларини таклиф қиладиган еттинчи манзил бўлди. Лондон-Гатвик—Ар-Риёд маршрути ҳам худди шу йилнинг 27-июлидан бошлаб йўлга қўйилди. Бир ой ўтгач, 2014-йил августдан бошлаб ҳали йўлга қўйилганига уч ой бўлмаган Манчестер йўналишида парвозлар тўхтатилиши ҳақида хабар берилди. Ўша ойда Ҳиндистон бозорига биринчи парвоз Ҳайдарободга амалга оширилиши, 2014-йил сентябр эса Кожикодега қатновлар бошланиши кутилган эди. Режалар жадвалига, шунингдек, Франсияга, кейинчалик Хитой, Филиппин, Нигерия ва Жанубий Африкага авиақатновлар киритилган эди. Флйнас ҳам 2015-йилда АҚШ бозорига кириши кутилган эди. Бироқ 2014-йил август ойи бошида Манчестер авиакомпания парвоз йўналишлари рўйхатидан олиб ташланди ва ўша йилнинг октябр ойида авиакомпания ёмон ишлаши туфайли узоқ ва ўрта масофадаги кўплаб парвозларни бекор қилганини эълон қилди[8][9]. Шунингдек, 2014-йил октябр ойида Ал-Қосим йўналиши парвоз рўйхатига қўшилди.

2015-йил апрел ҳолатига кўра, йўловчилар сони бўйича Флйнаснинг 3 та энг гавжум маҳаллий рейслари қуйидагича: Жидда (ЖЕД) – Ар-Риёд (РУҲ), Даммом (ДММ) – РУҲ ва ЖЕД – ДММ. Авиакомпания Ҳаж мавсумида ҳам парвозлар ташкиллаштиради.

Cодешаре шартномалари

Флйнас 2012-йилда Этиҳад Аирwайс билан кодшеринг шартномаси имзолаган эди, бу авиакомпанияга Абу-Дабидан Этиҳад томонидан амалга ошириладиган бир қатор рейсларга ўз кодини жойлаштириш имконини беради. 2016-йил май ойида авиакомпания Пегасус Аирлинес билан кодшеринг шартномасини имзолади[10].

2020-йил феврал ойида Флйнас Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясига (ИАТА) аъзо бўлди, бу авиаширкатга бошқа аъзо авиакомпаниялар билан „катта ҳамкорлик“да ёрдам беради ва кодшеринг келишувлари орқали уланишни оширади[11].

Авиапарки

Жорий ҳолати

Дубай халқаро аэропортида Флйнас Аирбус А320-200 самолёти
Флйнас Аирбус А320нео самолёти Лвов халқаро аэропортида сув аркаси билан кутиб олинмоқда

2023-йил сентябр ҳолатига кўра, Флйнас авиапарки қуйидаги самолётлардан иборат[12]:

Флйнас флоти
Самолёт Миқори Буюртмалар Йўловчилар Эслатмалар
Б Э Жами
Аирбус А320-200 9 — 8 162 170
Аирбус А320нео 34 70 8 166 174
Аирбус А321ХЛР — 10 ТБА
Аирбус А330-300 4 — ТБА
Жами 47 80

Илгари парвоз қилган самолётлар

Ўз тарихи давомида ташувчи қуйидаги самолётлардан фойдаланган:

Манбалар

  1. ↑ „НАС ҲОЛДИНГ АППОИНТС БАНДЕР АЛ-МОҲАННА АС CЕО ОФ ТҲЕ ГРОУП“. флйнас (2015-йил 1-феврал). 2018-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „флйнас Такес Деливерй оф иц Фирст Аирбус А320нео Аирcрафт“. флйнас (2018-йил 13-ноябр). 2018-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „флйнас Ҳеадқуартерс“. Флйнас. 2017-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Сауди'с флйнас такес деливерй оф фирст А320нео“ (эн). АрабианБусинесс.cом.
  5. ↑ „Флйнас ордерс 30 Аирбус А320неос“ (эн).
  6. ↑ Флйнас (2013-йил 25-феврал). „Насаир лаунчес иц фирст флигҳц фром Даммам то Янбу анд Кҳартоум, лаунчед а неw салес оффиcе ин Жубаил то серве Насаир cустомерс ин тҳе регион“. Пресс-релиз.
  7. ↑ Алтуwаижри, Нада. „Сауди лоw-cост cарриэр планс эхпансион инто Эуропе, Асиа“. Ал Арабия Неwс (2013-йил 18-декабр).
  8. ↑ Флйнас (2014-йил 15-октябр). „Оффиcиал статемент фром флйнас регардинг Глобал Флигҳт Програм флигҳт суспенсион“. Пресс-релиз.
  9. ↑ „флйнас W14 Нетwорк Чангес“. Аирлине Роуте (2014-йил 24-октябр). 2014-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ Пегасус Аирлинес (2016-йил 11-май). „Флйнас анд Пегасус cоде шаре детаилс“. Пресс-релиз.
  11. ↑ „Сауди cарриэр Флйнас жоинс ИАТА | Аирлинес.“. аирлинес.иата.орг. Қаралди: 2020-йил 25-феврал.
  12. ↑ „Флйнас Флеэт“. Флйнас. 2016-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 „Нас Аир Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. 2017-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-ноябр.
  14. ↑ „Аирбус Ордерс & Деливериэс“. Аирбус (2019-йил 31-август). 2019-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 „Флйнас флеэт“. ч-авиатион ГмбҲ. 2014-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар