Pilla
Пилла — 1) кўпгина ҳашаротлар ғум-багининг ҳимоя қобиғи. Одатда, П.ни личинка ғумбакка айланишдан олдин ажратган ипакдан тўқийди. Масалан, пиша ўровчилар, куялар ва бошқа Пилла Талайгина қўнғизлар (мас, узунтумшуқ қўнғиз)нинг личинкаси П.ни ўзи ажратган шилимшиқдан ясайди. Баъзи ҳашаротлар (мас, халтачали капалаклар) ғум-багининг ривожланиши личинка яшаган ғилофда давом этади. Кўпчилик пашшаларнинг сохта П.си личинка ташлаган пўстдан иборат.
Ёмғир чувалчанги, зулуклар, ўргимчаклар ва айрим моллюскалар тухуми тухум-П. ичида ривожланади;2) ипак қуртининг ғумбакка айланишидан олдин ҳосил қиладиган қобиғи; табиий ипак олинадиган хом ашё. Тут ипак курти П.сининг саноат аҳамияти катта, шунингдек, хитой эман ипак қурти, айлант ипак қурти П.ларидан ҳам хом ашё сифатида фой-даланилади. Ипак қуртлари ўзидан фиброин, серицин (ёпишқоқ модда), пигмент ва бошқа моддалардан иборат ипак чиқариб, ўз танаси атрофида каватмақават қилиб (40 қаватгача) П. ўрайди. П., асосан, қобиқ, ғумбак ва ғумбак-ка айланиш даврида қурт ташлаган теридан иборат. Тирик ғумбакли П. оғирлигининг 14—24%ни П. қобиғи, 75— 85% ни ғумбак, 0,5%ни қурт ташлаган пуст ташкил этади. Бир дона П.дан ўртача 600–800 м ипак толаси олинади. Курт зоти ва у ни боқиш шароитларига қараб П. узунлиги 16 мм дан 46 мм гача, эни 12 мм дан 24 мм гача, тирик (ғумбаги ўлдирилмаган) П. оғирлиги 1,2—3 г, қуруқ П. оғирлиги 0,3— 1,3 г бўлиши мумкин.
Тут ипак қурти П.си тухумсимон, силиндрсимон ёки урчуқсимон: оқ, оқкулранг, сариқ, пушти ва кўкиш бўлади, сув ўтказмайди. Тортиладиган П. капалак очмаслиги учун иссиқ ҳаво ёки буғ билан ишланиб, ғумбаги ўлдирилади, сақлашда бузилмаслиги учун кури-тилади. Тирик ва қуруқ П. сараланмаган навли П. аралашмасига (1, 2-навли ва 10% дан ортиқ бўлмаган навсиз П.лар), навсиз П.ларга ва қорапачоққа ажратилади ва алоҳидаалоҳида қабул қилинади. 1, 2- навли П.дан калава ҳолидаги хом ипак, навсиз П.дан ипак ип олинади. П. ғумбаги мўйначилик фермаларидан ҳайвонларга озуқа сифатида берилади.
Наслчилик ишлари учун П. ипак курти тухуми заводигй юборилади. П.ни механик аппаратларда иссиқ ҳаво билан димлаш ва қуритиш кенг тарқалган. Ипак толанинг оз ёки кўп чиқиши ипак курти зотига ва П. сифатига боғлиқ (қаранг Ипак).
Зоҳиджон Обиджонов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |