Fokstrot
Фокстрот (инг. фох — тулки ва трот — йўртиш, тез юриш) — салон рақси. ХХ аср бошида АҚШда жаз рақслари асосида пайдо бўлиб, Биринчи жаҳон урушидан сўнг оммавийлашган Европа рақси. Ўзбекистонда 1930—40-йиллардан кинотеатр, боғпарк консерт ҳамда рақс майдончалари ва бошқаларда фаолият кўрсатган ҳарбий, эстрада оркестр ва ансамбллари репертуаридан кенгўрин олган. Фокстрот куйлари 4/4 ўлчовида, маршсимон, бир оз синкопалашган ритми билан ажралиб туради ("тулки қадамлари"). 2 тури мавжуд — шошмасдан ижро этиладиган "слоw" Фокстрот ва тез суръатли "қуиcкстеп". Фокстрот ритм ва оҳангларидан композиторлар ҳам кенг фойдаланишган (Ж.Пуччини, Ф.Пуленк, И.Стравинский, Д.Миё, Д. Шостакович, Ўзбекистонда В.Сапаров ва бошқалар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |