Фолликулит — бу бир ёки бир нечта соч фолликуласининг яллиғланиши ҳисобланади. Бу ҳолат терининг соч билан қопланган ҳар қандай қисмида юзага келиши мумкин. Мадда инсон танасининг асосан юз қисмида, кўкрак қисмида, орқа томонида, оёқ, қўл ва бош терисида учрайди [1].

Симптомлари

  • Тери қизариши (терининг юзасида қизариш)
  • Терининг шилиниши
  • Терининг сочли қисми атрофида жойлашган мадда кўпинча парранда гриппи билан адаштиришга сабаб бўлади
    • Вақт ўтган сари оғриқ кучайиши мумкин
    • Одатда бўйин, қўтиқ ости соҳаларда кўпроқ учрайди
    • Баъзан генитиал аъзолар атрофида ҳам мадда пайдо бўлиши мумкин
  • Агар даво чоралари тўғи олиб борилмаса кейинчалик бутун тана бўйлаб тарқалиши мумкин.

Муаммолар

Ушбу ҳолат кейинчалик тери абссесси ва терининг бошқа йирингли касалликларига сабаб бўлиши муммкин[1].

Келтириб чиқарувчи сабаблар

Касалликнинг асосий қўзғатувчиси тилларанг стафилоккок (Стапҳйлоcоccус ауреус) бактерияси ҳисобланади. Бактериялардан ташқари замбуруғ ва вируслар томонидан ҳам келтирилиб чиқиши мумкин. Бундан ташқари ноинфексион фолликулит ҳам мавжуд бўиб, бу бошқа касалликлар сабабли келиб чиқади масалан: вирусли гепатит, қандли диабет ва ҳоказо.

Даволаниши

Кўпинча фолликулит ҳеч қандай даво муолажаларисиз тузалиб кетади[1]. Лекин юқорида айтилганидек фолликулит терининг бошқа инфексион касалликларига айланиб кетиши мумкин шунинг учун ҳам бирламчи даволанишни талаб этади.

  1. Кўп ҳолларда маҳаллий антисептик қўллашнинг ўзи етарли бўлади.
  2. Антибиотик терапия ҳам самарали усул ҳисобланади бунда асосан таблетка шаклидаги антибиотиклардан фойдаланилади.
  3. Замбуруғли фолликулитда флуконазол каби орал антифунгал препарат керак бўлиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Фоллиcулитис“, Фоллиcулитис ин СтатПеарлс. СтатПеарлс, 18 Септембер 2019.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "пмид31613534" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент