Эдисон фонографи. 1899-йил

Фонограф (юнонча: φωνή „овоз“ + γράφω „ёзиш“) товушни ёзиб олиш ва такрорлаш учун мўлжалланган биринчи қурилма. Томас Эдисон томонидан ихтиро қилинган. 1877-йил 21-ноябрда намойиш этилган. Овоз ташувчи манбада трек шаклида ёзилади ва унинг чуқурлиги товуш ҳажмига пропорционалдир. Фонографнинг саундтреки силиндрсимон спиралда алмаштириладиган айланувчи барабан (силиндрга)га жойлаштирилади. Ижро пайтида, най бўйлаб ҳаракатланадиган игна тебранишларни эластик мембранага узатади, бу эса товуш чиқишини таъминлаб беради. Ушбу ихтиро ўша даврнинг ажойиб воқеаси бўлган. Фонографнинг мутасил ривожланиб бориши натижасида граммофон ва патефон кашф этилган.

Кашфиёт

1899-йилги фонограф механизми
Эдисон яратган биринчи фонографнинг эскизи

Эдисон фонографининг ишлаш тамойиллари 1857-йилдаёқ экспериментал равишда ўрганилган. Эдисоннинг Менло Паркдаги (Ню-Жерси, АҚСҲ) лабораториясида телефон суҳбатларини рўйхатдан ўтказиш истаги ушбу қурилмани яратишига туртки бўлган. Бир куни у телеграф такрорлагичида тушунарсиз нутққа ўхшаш товушларни эшитиб қолади.

Фонограф мосламасидаги биринчи ёзувлар фолга қоғози юзасида ҳаракатланувчи игна ёрдамида қилинган чуқурчалар бўлган. Фолга қоғози товуш чалиниш пайтида айланувчи силиндрга жойлаштирилган. Ушбу ҳолатда, овозли трек спирал кўринишида, ёзувнинг давомийлигини оширган. Мазкур қурилманинг нархи 18 Ақш долларини ташкил этган. Бу техника ёрдамида „Марй Ҳад а Литтле Ламб“ болалар қўшиғининг сўзлари ёзиб олинган. Қурилманинг оммавий намойиши Эдисонга мисли кўрилмаган машҳурликни тақдим этди. Кўпчилик учун товушни такрорлаш сеҳрдек туюлгани боис, баъзилар Эдисонни „Менло Парк сеҳргари“ деб ҳам аташган. Эдисоннинг ўзи ҳам бу кашфиётдан ҳайратланиб, шундай деган: „Мен ҳаётимда ҳеч қачон бунчалик ҳайратланмаганман. Мен ҳар доим биринчи мартадаёқ ишлайдиган нарсалардан қўрққанман“. Ихтиро Оқ уй ва Франсия академиясида ҳам намойиш этилган.

Эдисон ушбу ихтироси учун 1878-йил 19-февралда АҚСҲ Патент идораси томонидан У.С. Патент 200521 патентини олган.

Биринчи фонограф дизайнларидан бири

1878-1887-йиллар оралиғида чўғланма лампа устида иш олиб бораётган Эдисон фонограф устидаги изланишларини бир муддатга тўхтатди. Эндиликда Эдисон овоз ёзиш учун мум билан қопланган силиндрдан фойдаланишни бошлади (Чарлз Таинтер томонидан таклиф қилинган ғоя). 1887-йилда ихтирочи Эмил Берлинер овоз ташувчиларни силиндрсимон шаклда эмас, балки текис диск шаклида ишлатишни таклиф қилган ва буни ўзи яратган қурулмасида кўрсатиб берган (бу қурулма учун патент 1896-йилда олинган). Берлинер ушбу мосламани „граммафон“ деб атаган.

Дискли фонограф

Фонографдан дастлаб матнни айтиб турганда овозни ёзиб олиш учун мўлжалланган машинка — диктофон (овоз ёзиш мосламаси) сифатида фойдаланиш режалаштирилган эди.

Эдисон фонографдан қуйидаги 10 та мақсад йўлида фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтган:

  • Нутқни ёзиб олиш;
  • Кўзи ожизлар учун овозли (аудио) китоблар;
  • Нотиқлик санъатини ўргатиш;
  • Мусиқа ёзиш;
  • Оила аъзоларининг овозини ёзиб олиш;
  • Мусиқа қутилари ва ўйинчоқлар ичига гапирувчи мосламани ўрнатиш (Бу ғоя 1890-йилда амалга оширилган ва патентланган, аммо, ўша пайтнинг ўзидаёқ муваффақияцизликка учраган. Ичига митти фонограф ўрнатилган гапирувчи қўғирчоқлар сотувга чиқарилган, бироқ, уларнинг савдоси мувоффақияцизликка учраган. Бунга сабаб қўғирчоқлар овозининг ёқимсизлиги ва жуда мўрт ясалганлиги эди);
  • Гапирадиган соатлар;
  • Буюк кишиларнинг нутқларини ёзиб олиш;
  • Таълим соҳасига оид ёзувлар;
  • Телефон учун аксессуар.

Эдисоннинг ушбу ихтироси шу қадар катта муваффақиятга эришдики, натижада 1906-йилда муаллиф ўзи асос солган Миллий фонография компанияси (инг. Эдисонъс Натионал Пҳонограпҳ Cомпанй) томонидан яратилган бир нечта мусиқий ва театр ёзувларини оммага тақдим этди.

Эдисон фонограф ининг модели

1912-йилда Эдисон дискли фонографни бозорга чиқарди ва ушбу мослама бошқа машҳур моделлар билан рақобатлаша бошлади. Ушбу мосламада овоз сифати яхши бўлган, бироқ бошқа диск плеерлари билан мос келмаган.

Фонографнинг тузилиши

Ўша даврда мавжуд бўлган фонографларнинг деярли барчасининг асоси бир хил бўлган: айланадиган товуш ташувчиси (силиндрдаги фолга) бўйлаб ҳаракатланувчи игна кесгич, мембрана-микрофон ёрдамида олинган механик тебранишлар товуш ташувчининг деформацияси билан механик равишда ўрнатилган. Дастлабки дизайнларда асл товуш ташувчиси ҳам ижро этиш вазифасини бажарган, аммо бу технология етарли ҳажмдаги товушни олиш учун қўшимча механик энергияни таъминламаган. Кейинчалик қаттиқроқ материалдан овоз ташувчисининг нусхасини олиш учун электроформация усуллари қўлланила бошланган. Овоз ёзишни такрорлаш учун игна эмитент мембранасига механик равишда уланган товуш ташувчиси бўйлаб ҳаракатлантирилилган.

Бу турдаги фонографларнинг дастлабки намуналарида овоз ёзиш ҳажми жуда қисқа бўлиб, бир неча дақиқанигина ташкил этган ва тез фурсатда эскирган. Мум қатлами билан қопланган роликлар янада мустаҳкам бўлган. Бироқ, фақат дискли фонографларнинг (грамофонлар) яратилиши орқали ушбу технология анча талабгир бўлди. Дискли фонографлар товуш ташувчини 78 рпм тезликда айлантиради. Овоз конуссимон рупор (акустик шох) ёрдамида кучайтирилади. Аксарият моделлар камонни ўраб турган тутқич билан бошқарилган. Бу эса қурилмани ташқи шароитларга қулай қилиб, оддий ҳолатга келтирган. Ўша даврдан бошлаб овоз ёзиш саноатига асос солинган.

Фонографнинг илк бор оммага намойиш этилиши

1878-йил 11-мартда Эдисон яратган фонограф Париждаги Франсуз академиясида намойиш этилган. Тақдимотни Эдисоннинг ҳамкасби, дунёдаги биринчи телефон стансиясини ишлаб чиқарган венгриялик муҳандис Тивадар Пушкаш олиб борган. Уни Эдисоннинг мухлиси, франсуз физиги Теодор дю Монсел таклиф қилган.

Фонограф қутисидан овоз эшитилган заҳоти профессор-филолог Буё (ёки Жан Бойяр[1]) ўрнидан сакраб туриб кетган ва Монселнинг олдига югуриб келиб, унинг ёқасидан ушлаб, ғазаб билан бўғиб: „Ярамас! Аблаҳ! Сизнингча, биз жирканч метални бизни алдашига йўл қўямизми?!“, дея бақира бошлаган. Ўша йилнинг 30-сентабрида фонограф масаласи яна муҳокама қилинганида, у мутахассисларнинг хулосасига ишонмаган ва ақлли метал ҳақида гапириб, қуйидагиларни қўшиб қўйган: „Жирканч металнинг инсоннинг олижаноб овозини нусхалашга қодирлигини тан олиш мумкинми?!“ [2]"

Россияда фонограф биринчи марта оммага намойиш этилганида ушбу ,,гапирувчи механик ҳайвон"нинг эгаси судга чақирилган ва „фирибгарлик“ учун уч ойга қамоқ жазоси ва катта миқдорда жаримага тортилган [3].

Фонографларнинг машҳурлиги

Дизайндаги камчиликларга қарамай, фонографлар АҚСҲ ва Европада катта шуҳрат қозонди. Бунга машҳур санаткорларнинг (масалан, италиялик тенор Энрико Карузо) овоз ёзиш компаниялари томонидан яратилган кўплаб мусиқий ёзувларининг пайдо бўлиши сабаб бўлган.

Муваффақият тобора кўпроқ янги моделларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Натижада Франсияда айланиш тезлиги юқори бўлган фонографлар пайдо бўлди. Айлантирувчи игна кейин яратилган моделларда марказдан четга силжиган. Швейцариялик мутахассислар кичик олиб юрилувчи фонографлар ярата бошладилар.

Фонографларнинг илк нусхалари

  • 1860-йилда парижлик ихтирочи Эдуард Леон Скотт де Мартенвилле „фоноавтограф“ деб аталган асбоб ёрдамида аёлнинг қўшиқ куйлаётган овозини ёзиб олган. Бироқ, 2009-йилда олиб борилган тадқиқотлар ушбу аудио ёзувда ижро этиш тезлиги ҳаддан ташқари оширилган ва у аслида Скоттнинг ўз овозига ўхшаши, қўшиқ жуда сокин ижро этлганлиги аниқланган [4]. Ушбу қурилма овозли тебранишларга мос келувчи трекни иссиқ қоғоз вароғига ёзиб борган. Бироқ, уни топиб олган тарихчиларнинг фикрига кўра, ихтирочи ушбу овозли ёзувни тинглашни режалаштирмаган, балки фақат товуш тебранишларини тасвир шаклида суратга олишни хоҳлаган[5].
  • 1877-йил 30-апрелда Шарл Кро Франсия Фанлар академиясига Эдисоннинг фонографига ўхшаш „палефон“ни тақдим этган [6].

Ижтимоий маданиятда фонографлар

  • Фонограф (филм) — 1890-йил январда Пётр Чайковский ва унинг атрофидагиларнинг овози жойлаштирилган фонографик ёзув яратилиши ҳақида қисқа метражли бадиий филм.
  • Санк Петербургдаги граммафонлар ва фонографлар музейи.
  • Ихтирочилик масалаларини ечиш назарияси асосчиси Г. С. Алцҳуллер ўзининг маъруза ва монографияларида фонографни кечиккан ихтиро мисолида қайта-қайта келтирган ва ихтиро самарасизлигини „ўз-ўзидан англаш“ ва „вариантларни санаб ўтиш“ усуллари билан кўрсатган. Алцҳуллернинг сўзларига кўра, фонограф Қадимги Юнонистон ёки Қадимги Римда пайдо бўлиши мумкин эди, чунки антик даврнинг технология даражаси фонограф учун зарур бўлган деталларни (ибтидоий бўлса ҳам) ишлаб чиқаришга имкон берган. Ҳатто қадимги файласуфлар ва олимлар томонидан товушнинг тўлқинли табиатини билмаслик ҳам бунга мутлақо тўсиқ бўла олмас эди. Кўплаб ихтиролар уларнинг физик асосларини тушунишдан анча олдин амалга оширилган. Мисол тариқасида муаллиф технологик жиҳатдан мураккаброқ бўлган (ҳатто ўрта асрлар учун ҳам) оптик асбобларнинг ёруғлик синиши қонунлари кашф этилишидан анча олдин тасодифий пайдо бўлганини, шунингдек, порох ва поршенли насос ихтиросини келтирган. Фонографнинг „омади кулганида“ эди, Алцҳуллернинг сўзларига кўра, биз Аристотел, Октавиан Август ёки Александр Сергеевич Пушкиннинг ҳақиқий овозларининг аудио ёзувларини эшитишимиз мумкин бўларди.

Манбалар

  1. ↑ Хронограф // Вокруг света. — 2008. — № 3. — С. 31.
  2. ↑ Лапиров-Скобло М. Я. Эдисон. — М.: Молодая Гвардия, 1956. — Серия: Жизнь замечательных людей (ЖЗЛ). — 1935. — 344 с.
  3. ↑ Евг. Брандис. Жюль Верн. Жизнь и творчество. Изд. 2-е, испр. и доп. — Л.: Гос. изд-во детской литературы Министерства просвещения РСФСР, 1963. — С. 130.
  4. ↑ (ингл.) «Реcонсидеринг Эарлиэст-Кноwн Реcординг»
  5. ↑ „сcиэнcе.cомпулента.ру“ (деадлинк). 2008-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 8-июл.
  6. ↑ Л’импрессион ду сон, Ревуэ де ла БНФ, 2009/3 (н° 33), п. 20-29.

Адабиётлар

Ҳаволалар