Фонотека (фон... ва юн. тҳеке — нарсалар сақланадиган жой), фонограмархив — муайян тартибда сақланадиган овоз (мусиқали, адабий, ҳужжатли, махсус ўқув ва бошқалар) ёзувлари (фонограммапар) тўплами, овоз ёзувларини тўпловчи, қайта ишловчи, сакловчи муассаса. Европада ХИХ аср охири — ХХ аср бошида юзага келган (Австрия Фанлар академияси фонотекаси, 1899; Берлин психология институти фонотекаси, 1900 ва бошқалар). Универсал ҳамда ихтисослаштирилган (мас, киностудиялардаги) фонотекалар мавжуд. Олий, ўрта махсус (айниқса, мусиқа, театр, педагогика ва бошқалар) ўқув юртларида ўқув фонотекалар кенг тарқалган. Ўзбекистон Ўзтелерадиокомпаниясининг Радио уйи, Санъацҳунослик илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва бошқаларда йирик фонотекалар мавжуд[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Фонотека“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ф-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар