Формалдегид (лотинча формиcа – чумоли), 1867-йилда Гоффман томонидан синтез қилинган. Чумоли алдегид – алифатик алдегидлар гомологик қаторининг 1 аъзоси; ўткир ҳидли, рангсиз газ. Сув ва спиртда яхши эрийди. Суюқланиш температураси – 118°, қайнаш температураси – 19,2°, зичлиги 815 кг/м3 (20°да). Саноатда метил спирти ёки метанни ҳаво кислороди билан оксидлаб олинади. Формалдегид реаксияга яхши киришади, полимерланади, кучли қайтарувчи. Формалдегид заҳарли; унинг ҳавода энг катта йўл қўйиладиган консентрацияси 1 мг/м3. Синтетик смолалар (мочевинаформалдегид смолалар, меламинформалдегид смолалар, фенолформалдегид смолалар ва ҳоказо), бўягичлар, портловчи моддалар, доривор препаратлар, ошловчи, антисептик ва дезодорацияловчи воситалар олишда қўлланади.