Формализм (лот. сормалис — форма, шаклга оид) — инсон фаолиятининг турли соҳаларида шакл (форма)ни мазмунга нисбатан устун қўйиш. Урфодат, ахлоқ қоидаларини, ҳатто ҳаётий вазият уларни аҳамияциз қилиб қўйганда ҳам, сўзсиз бажаришда, киши кўзига қонунни ҳурмат қилаётгандек бўлиб, аслида унга кўпда риоя қилмасликда кўринади. Жамиятни бошқаришда бюрократизм, тўрачиликда намоён бўлади.

Санъат ва адабиётда Ф. — реализмга зид бўлган бадиий метод. Санъатда Ф. санъат ва воқеликни қарамақарши қўйиш, бадиий шаклни мазмундан ажратиш, шаклнинг алоҳидалиги ва устунлигини таъкидлашдан иборат. Ф. ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрда пайдо бўлган формалистик оқимлар — футуризм, экспрессионизм, сюрреализм ва бошқаларнинг умумий номи. Ф. санъат мавжуд ҳаётнинг инъикоси эмас, инсон субектив оламининг ҳаётдан мустақил кўринишидир, деб даъво қилади. Санъатнинг тарбиявий ролини, унинг миллийлигини, миллий анъаналарини инкор этади.