Formatsiya
Формация (лот. формато — ҳосил бўлиш) (геологияда) — ҳосил бўлиш шароитларининг умумийлиги билан ўзаро боғлиқ бўлган тоғ жинсларининг табиий ва қонуниятли уйғунлиги; Ер пўсти асосий структуравий зоналари ривожланишининг муайян босқичларида вужудга келади. "Ф." терминини дастлаб ХВИИИ асрда немис геологи Г. Фюксел муайян таркибли ва стратиграфик ҳолатли чўкинди жинсларни ифодалаш учун ишлатган. Умумий тектоник режимнинг типига кўра платформа, оралиқ, геосинклинал Ф.лар ва уларнинг гурухлари фарқ қилинади. Ф. фациялар ва ётқизикларнинг генетик типлари мажмуидир. Унинг чегаралари вақт ўтиши билан ўзгариб туради, турли типлари ҳар хил ёшдаги ётқизиқларда такрорланиб, хусусиятини бир оз ўзгартиради. Ф. моддий таркиби, тектоник белгиларига кўра таснифланади. Унинг литологик, петрографик (магматик ва метаморфик), вулканоген, рудали ва бошқа турлари мавжуд. Магматик Ф.лар маълум геологик шароитларда Ер пўстидаги бирон участка тараққиётининг айрим босқичларида ҳосил бўлган магматик тоғ жинслари тўпламидан иборат. Метаморфик Ф. тектоник структураларга эга бўлган метаморфик тоғ жинсларининг пайдо бўлиш умумийлиги қонуниятларига асосан ажратилади. Метасоматик Ф. кам ўрганилган. Руда Ф.си (хромит, полиметаллолтинкварс ва бошқалар) магматик ва метасоматик Ф. билан узвий боғлиқ. Бу соҳани ўрганиш алоҳида йўналишни касб этди. Иклим шароитларига кўра аридли, гумидли ва б; литологикпетрографик асосий белгиларига кўра — карбонатли, терригенли, галогенли, вулканогенли ва бошқа Ф. ва уларнинг гурухлари ажратилади. .Ф.нинг типлари билан фойдали қазилмаларнинг турлари боғлиқ. Шу сабабли, литология, палеогеография ва тектоникада ҳамда турли фойдали қазилмаларнинг жойлашиш қонуниятларини ўрганиш ва уларни қидиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда формацион анализнинг аҳамияти катта.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |