Forsaj


Форсаж — бази бир поршенли ва реактив двигателларнинг иш режими бўлиб, зарур бўлганда тортишни вақтинчалик ошириш учун қўлланади (учиш, товуш тезлигигача тезланиш, ҳаво жангида манёвр қилиш). Асосан жанговор самалётларда қўлланади. Фуқаро самалётларидан фақатгина Ту-144 ва Конкордда форсаж қўлланган.
Реактив-ҳаво двигателининг форсажли иш режими асосий ёнув камераси ва турбинада о'рнатиладиган қо'шимча (форсажли) ёнув камераси (ФЙК) ёрдамида амалга оширилади. Форсаж ёқилганда ФЙКда қо'шимча ёнилг'и ёнади, бунда ишчи жисм интенсив қизийди. Бу эса о'з навбатида сопладан ажралган газни тез чиқиб кетишига ва двигател тортишини о'сишига олиб келади.
Асосий ёниш камерасидаги газларнинг ҳарорати турбина куракларининг иссиқбардошлиги ва иссиққа чидамлилиги эвазига чегараланади. Турбина ортига о'рнатилган қо'шимча ёниш камераси бу чегараланишни олдини олади. Бундай ечимнинг асосий камчилиги двигател тежамкорлигидир, бунинг сабаби эса асосий ёниш камерасидан о'тувчи, аввал турбинага, со'нгра форсаж камерасига тушувчи ёнилг'и махсулотлари таркибида эркин кислороднинг кам бо'лишидир. Бундай иш тартибида ишлаш двигател конструксиясининг барча агрегат ва бо'г'инларида етарлича иссиқлик ва механик юкланишларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ко'плаб самолёт турларида форсажли иш вақти дақиқалар билан чегаралангандир. Истесно о'рнида баланд учувчи товуш тезлиги самолётлари МиГ-25/МиГ-31 тутувчи-қирувчилар ёки Лоcкҳеэд СР-71 разведкачи-самолёт каби двигатели форсажли режимда узоқ вақт ишлашга махсус мо'лжалланган бо'лади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |