Forsunka
Форсунка (инг. форcе — босим билан хайдаш) — суюқ ёнилғиларни зарралар тарзида пуркаш учун мўлжалланган қурилма. Ёнилғилар босим остида ёки сиқилган газ, буғ таъсирида пуркалади. Ёнилғи форсункадан узлуксиз (ўчоқлар, газ турбинали ва реактив двигателлар, кавшарлаш лампалари ва бошқаларда) ёки қисқа қисқа вақт оралатиб (дизеллар ва бошқаларда) пуркалиши мумкин. Форсунканинг марказдан қочма, уюрмали, айланма тўзитгичли, оқма, штифтли, газ пуркайдиган ва бошқа турлари бор. Форсункаларда берилаётган ёнилғи миқдорини ўзгартирадиган клапани (мас; нина) бўлади. Клапанни қўлда, берилаётган суюклик таъсирида ёки автоматик курилмалар ёрдамида бошқарилади. Газсимон ёки чангеимон ёнилғини пуркаш учун мўлжалланган форсункага ўхшаш курилма горелка деб аталади. Форсункалар иситиш крзонлари, печ агрегати, газ турбиналари, реактив двигателлар, ички ёнув двигателларида ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |