Ҳужумчи (10-рақам, қизил рангда) ҳимоячидан ўтиб кетмоқда (16-рақам, оқ рангда) ва дарвозага зарба бермоқчи. Дарвозабон тўпнинг дарвоза чизиғидан ўтишига тўсқинлик қилиб, ҳужумчининг гол уришини тўхтатишга ҳаракат қилади.

Ҳужумчи – рақиб дарвозасига энг яқин бўлган ҳужумчи ўйинчи. Ҳужумчиларнинг асосий мақсади гол уришдир. Бундай ўйинчини шунингдек, форвард (инглизча: форwард – олдинги), страйкер (инглизча: стрикер – урувчи) ва бошқа атамалар билан номлашади.

Позиция ва ролни тактик тавсифи

Замонавий тактик схемаларда биттадан учтагача ҳужумчилардан фойданилади. Одатда иккита ҳужумчи майдонда ўйнайди ва кўпинча биттаси дарвозага имкон қадар яқин жойлашади, иккинчиси эса, гўё унинг орқасида туради ва уни майдон ўртасидан қўллаб-қувватлайди. Биринчисининг вазифаларига тўпни қабул қилиш, бир нечта ҳимоячиларни ўзига тортиш ва натижавий тўп ошириш, ёки ҳимояни ёриб ўтиш ва мустақил гол уриш киради. Иккинчисининг вазифаси – узоқдан дарвоза томон тўп ошириш, ҳимоячиларнинг эътиборини чалғитиб, жарима майдончасига ўтиш, эркин зоналарни излаш ва у ерда тўпни қабул қилиш.

Камдан кам ҳолларда ҳужумчилардан бири майдон четига ўтиб, рақиб жарима майдончасига ҳаводан тўп оширишни амалга оширади.

Одатда ҳужумчи ўйинчилар кўпроқ гол уришлари сабабли, улар жамоадаги энг машҳурлари ҳисобланадилар.

Позициялар вариантлари

Марказий ҳужумчи

Wайне Рооней[1]

Марказий ҳужумчи ёки марказ-форварди (инглизча: cентре форwард), ёки „соф ҳужумчи“нинг ягона вазифаси – тўпни рақиб дарвозасига киритиш. Кўпчилик жарима майдончаси ичида ёки ёнида бўлиб, доимо тўпни қабул қилиш ва дарвозага ошириш имкониятини излайди. Бундай ўйинчиларни кўпинча „дарвозадаги тулкилар“ (инглизча: Фох ин тҳе бох) деб аташади, чунки улар асосан рақиб жарима майдончасида ҳаракат қилишади. Улар юқори тезликка эга бўлишлари шарт эмас, асосийси керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлиш ва тўпга моҳирона зарба беришдир.

Марказий ҳужумчининг яна бир тури – кучли, жисмонан ривожланган ўйинчи бўлиб, тўпни бош билан яхши ўйнайдилар ва тўпни тўсадилар (кўпинча „таранлар“ (аёвсизлар) деб аташади). Бутун жамоа уларга тўпларни етказиб бериш учун ҳаракат қилишади ва улар бош билан гол уришади ёки тўпни тўсган ҳолда уни жарима майдончасига ёриб кирадилар, гол уришади.

Ушбу позициядаги баъзи ҳужумчилар фақат тўпга эгалик қилишнинг ноёб техникаси туфайли гол уришади. Тўпни қабул қила тураб, улар юқори тезликда жарима майдончасига ёриб киришади ва ҳийла-найранг билан ҳимоядан халос бўлишади ва дарвозабон ёки бўш дарвоза билан яккама-якка қолиб, тўпни дарвоза томон оширадилар.

Кўпгина ўйинчилар натижага эришиш учун барча усуллардан тўғри фойдаланадилар. Улар ўзларининг кенг кўламли қобилиятлари билан ҳар қандай имкониятдан фойдаланишлари мумкин – ўйинни ўқиш, ноанъанавий ҳаракатни қўллаш – ва тўпни дарвозага киритиш.

Ушбу рол ўйинчиларига тўққизинчи рақамни бериш анъанаси мавжуд. Ушбу анъана 1927/1928-йилги мавсумда Англия чемпионатида 60 та гол урган Дикси Динадан келиб чиқган деб ҳисобланади.[2][3]

Ушбу типдаги ҳужумчилар сафига Роналдо, Герд Мюллер, Алан Ширер каби спортчиларни киритиш мумкин.[4]

Қанот ҳужумчиси

2–3–5 форматион: тҳе инсиде форwардс (ред) фланк тҳе cентре-форwард.

Қанот ҳужумчиси ёки вингер (инглизча: wингер – қанот) ҳужумнинг қанотида жойлашади. Унинг вазифаси – қанот бўйлаб тўп билан тезкор ҳаракатланиш, кейин эса тўп ошириш. Классик вингер яхши тезлик, чидамлилик ва тўп назорат қилиш қобилиятига, шунингдек, албатта қисқа ва узоқ паслар техникасига эга бўлиши керак[5]. Классик вингерлар сафига Раян Гиггз, Педро Родригес, Нани ва Лукас Моура каби спортчиларни киритиш мумкин. Ўнг оёқли чап қанот ёки чап оёқли ўнг қанот вингерлари варианти ҳозир ички ҳужумчилар ёки ярим-ўрта вазндаги ҳужумчиларнинг алоҳида тоифаси сифатида таснифланади[6].

Яримўрта ҳужумчиси

Яримўрта ҳужумчилар ёки инсайдерлар (инглизча: инсиде – ичида) қанот ва марказий ҳужумчилар ўртасида жойлашадиган, классик „пирамида“ ва „дубл-ве“ схемаларида мавжуд бўлган. Ҳужум қилаётганда улар дарвозага тахминан 45° йўналишда жойлашадилар ва „дубл-ве“ схемасида эса бошқа ҳужумчилардан бироз орқада туришади ва уларга ёрдам беришган.

Моҳамед Салаҳ

Ҳозир инсайдерлар марказий зона ва қанот ёки вингер зоналари орасидаги майдонда жойлашган бўлиб, тўғридан-тўғри жарима майдончасига „узоқдан“ ёки „марказдан“ ёки четга яқинроқ кириш ниятида ҳаракат қилишади (кўпинча – эркин зонага), бунда ҳужум қилиш учун жой очадилар ёки қанот яримҳимоячиларига ёрдам берадилар – масалан, ҳимоячиларга. Шу жумладан, инсайдернинг иш оёғи у жойлашган флангдан фарқ қилса, бундай тактик қарор ишлайди[7]. Замонавий инсайдерларга Арен Роббен[7], Неймар[8], Моҳамед Салаҳ[8], Эден Азар[9] ва Алексис Санчес[10] мисол бўла олади.

„Орқа ҳужумчи“

Дидиэр Дрогба

„Орқа ҳужумчи“ деб аталадиган ўйинчи одатда ҳужумчилар ва яримҳимоячилар ўртасида ёки иккинчи форвард („қўллаб-қувватлаш форварди“) сифатида ўйнайди.

1940-йилларнинг охири ва 1950-йилларнинг ўрталарида Венгрия терма жамоаси ҳужумчи билан шундай позицияда ўйнай бошлади, бу ролда Нандор Хидегкути ўйнаган. Ўша пайтда „Олтин жамоа“ деб номланувчи жамоа ўша йиллардаги жаҳон футболининг етакчиси бўлган ва барча даврларнинг энг буюк жамоаларидан бирига айланган. Ушбу позициянинг машҳурлигига Италия жамоаси сабабчи: „треквартиста“ (италянчадан. треқуартиста – „(майдоннинг) учинчи чорагида жойлашган“) деб номланувчи ўйинчи – ҳужумда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ўйнамайдиган, лекин шу билан бирга ўйиннинг барча жараёнларини бошқаришга ҳаракат қиладиган ўйинчи ҳисобланади. Кўпинча бундай ўйинчилар яримҳимоячилар, шунингдек, „плеймейкерлар“ деб аталадиган ўйинчилар қаторига ҳам киради (инглизча: плай()макер – „ўйинни (сўзма-сўз – яратувчи) ушлаб турувчи“).

Номи қандай бўлишидан қатъи назар, бундай ўйинчи нафақат ҳужумчи вазифаларини, балки ҳимоя вазифаларини ҳам бажариши мумкин (масалан, пресслашда фаол иштирок этиши). Бу жойга ёки яхши ҳужум қилиш қобилиятига эга яримҳимоячи, ёки тўп танлашда малакали ўйнай оладиган ҳужумчи танланади. Кўпинча бу ролнинг ўйинчисига Пеле шарафига ўнинчи рақам берилади.[2]

Ушбу турдаги ҳужумчилар орасида Пеле, Диэго Марадона, Лионел Месси, Ференц Пушкаш, Ёхан Кройф, Деннис Бергкамп, Алессандро Дел Перо, Роберто Баджо, Криштиану Роналдолар танилган.[4]

Cристиано Роналдо

„Ёлғон тўққизлик“

Марказий форвард („тўққизлик“) позициясида жойлашган ҳужумчи, лекин асосий вазифаси мустақил гол уриш эмас, балки ҳужум пайтида рақиб дарвозасидан узоқлашиш орқали ҳимоячиларни орқасига эргаштириш, бу вақтда унинг шериги бўш зонага кириши учун. Бундай ўйинчилар унверсал бўлиб, кўпинча бошқа позицияларда ўйнаш қобилиятига эгалар. „Ёлғон тўққизлик“ позицияларида Роберто Фирмино[11], Жесси Лингард[12] ва Раҳеэм Стерлинг[13] ўйнаганлар.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Cлегг, Жонатҳан. „Wайне'с Wорлд: Рооней Леадс тҳе Фиэлд“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2010-йил 23-феврал). Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Что в номере тебе моем?“. Советский Спорт. 2016-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  3. ↑ „Энглиш Леагуэ Леадинг Гоалсcорерс“. рсссф.cом. 2018-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Поситионс ин Фоотбалл“ (эн). ТалкФоотбалл.cом. 2018-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 21-март.
  5. ↑ Даве Cларке. „Соccер дриллс анд типс то ҳелп гет ёур wингерс дрибблинг“ (эн). Соccер Cоач Wеэклй. 2020-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  6. ↑ „Wорлд Фоотбалл: Тҳе Cомебаcк оф тҳе Инсиде Форwард“ (эн). Блеачер Репорт. 2020-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 „ФC Баерн Мунич: А дата-дривен аппроач то ребуилд тҳе ‘Рекордмеистер’“ (эн). СcиСпорц. 2020-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Муса Окwонга. „Неймар, Моҳамед Салаҳ леад фоотбалл'с неw поwер поситион: тҳе wиде форwард“ (эн). ЭСПН. 2019-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  9. ↑ Жонатҳан Wилсон. „Эден Ҳазард'с Ревивал ас ан Инсиде Форwард Шоwс Импортанcе оф Қуэст фор Спаcе“ (эн). Блеачер Репорт. 2020-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  10. ↑ Жош Гмерек-Ифтакҳар. „Опинион: Алехис Санчез шоулд плай он тҳе ригҳт, ор нот ат алл“ (эн). утдрепорт. 2019-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  11. ↑ Давид Сегар. Клоппите: Ҳоw Оне Ман Турнед Доубтерс инто Белиэверс. Питч Публишинг, 2017. ИСБН 9781785313707. 
  12. ↑ „Жессе Лингард эхплаинс ҳоw ҳис роле ат Манчестер Унитед ҳас чангед ундер Оле Гуннар Солскжаэр“ (эн). 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  13. ↑ Жонатҳан Wилсон. „Фалсе нине: анcиэнт таcтиcал cурвебалл стилл ретаинс тҳе поwер то шоcк“ (эн). Тҳе Гуардиан. 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.

Ҳаволалар