Foryob
Форёб, Пареб, Барёб — ўрта асрларда Хуросонга мансуб вилоят ва шақар. Ф. ва фороб сўзларининг маъноси бир бўлиб "ҳайдалган, ишлов берилган ер" ёки "суғориладиган ер"ни англатган. Гардизийцҳт ёзишича, сосонийлардан Феруз ибн Яздигард ИИ (459—484 йилларда ҳукмронлик қилган) асос солган. Араблар истилоси арафасида Ф. алоҳида мустақил мулк маркази бўлган. Унинг ҳокими Турсул деҳқон унвонига эга бўлган. ВИИ асрнинг 3чорагида Ф.ни араблар эгаллаган. ВИИИ аср бошида араблар Ф. вилоятидан 70 минг дирҳам миқдорида хирож солиғи, 820—827 йилларда эса 55 минг дирҳам олганлар. Ф. ахрлиси Тохаристон халқларининг арабларга қарши қўзғолонларида бир неча бор қатнашган. Ф. вилоятини бошқарган араблар ноиби қароргоҳи Яҳудон шаҳри бўлган. Х асрда, Сомонийлар ва Фариғунийлар даврида Ф. шаҳри ва вилояти Гузганон шоҳига тобе этилган. Ф. савдо-сотиқ ривожтопган чиройли шаҳар бўлган. Ф.да минораси бўлмаган жоме масжиди бўлган, шаҳардаги ҳамма бинолар пахсадан қурилган, шаҳарда ҳунармандчиликнинг деярли барча турлари тараққий этган. 1220-йил Ф. шаҳри мўғуллар томонидан вайрон қилинган ва у ХВИ асрнинг 1ярмида хароба ҳолга келган, сўнгра қайта тикланган. Ф. — ҳозирги Афғонистоннинг шим.ғарбидаги кичик вилоят номи. Маркази — Давлатобод шаҳри Б. А. Аҳмедовнкнт фикрича, Давлатобод яқинидаги Салуртепа шаҳри харобаси Ф.нинг қолдиқлари ҳисобланади. Давлатобод шаҳрининг ўзи манбаларда ХВИИ аср бошидан қайд этилган.
Адабиёт
- Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |