Форзац (нем. Ворсац) — китобда блок (тартиб билан тикилган вараклар) ва муқова орасига қўйиладиган қўшалоқ қалин қоғоз варакдари. Блокни муқова билан бирлаштиради ва китобнинг четки варақларини кирланишдан асрайди, айни вақтда китобни безаш воситаси ҳам ҳисобланади. Тайёрланиш технологияси бўйича ёпиштирма, тикма ва қадама; безалишига кўра, оддий (ҳеч нарса босилмаган), мавзули (бирор мавзудаги матн ёки раем босилган) ва безакорнаментал турларга бўлинади.