Фосфолипидлар, фосфатидлар — мураккаб липидлар, молекулаларида фосфат кислота қолдиқлари бўлади. Фосфолипид таркибига глицерин, ёғ кислоталари, алдегидлар ва азотли бирикмалар (холин, этаноламин, серии) киради. Глицерофосфатидлар [фосфатидилхолин (лецитин), фосфатидилетаноламин (кефалин), фосфатидилсерин, фосфатидилинозит, кардиолипин] ва фосфосфинголипидлар — фингомиелинлар Фосфолипиднинг муҳим вакиллари.

Фосфолипид табиатда кенг тарқалган. Асосий структура компонентлари сифатида ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар хужайра мембраналари таркибига киради. Оқсиллар билан липопротеин комплекслар ҳосил қилади.

Фосфолипид дан ташқари фосфонолипидл а р ҳам маълум, буларда фосфор атоми азот асосига (холин ва этаноламинга) Р—С ковалент боғ орқали бириккан. Бу бирикмалар моллюскалар ва бактерияларда топилган. [1]

Манбалар