Fosfatlar
Фосфатлар — фосфат кислота тузлари ва эфирлари. Ортофосфат ва полимер (ёки конденсатланган) фосфатларга бўлинади. Конденсатланган фосфатлар тетраэдрик [ПО4]3- гурухларнинг ўзаро бирлашиш усулига кўра полифосфатлар, метафосфатлар ва ултрафосфатга бўлинади. Полифосфатлар — ПО3— О—ПО,— занжирлардан иборат [ПО4]3- гуруҳлардан тузил ган (занжирларда 105 гача фосфат атомлари бўлиши мумкин). Метафосфатларда [ПО4]3- тетраэдрлар берк халқалар ҳосил қилади. Ултрафосфатлар тармокланган занжир ва ҳалқалардан тузилган. Ултрафосфатлар таркибида МеО:П2О5 нисбати 0>1 дан кичик бўлади. Улт рафосфатлар сувда кам эрийди. Улар сувда гидролизланиб турли мета ва полифосфатлар ҳосил қилади. Ортофосфатлар — ортофосфат кислота (Ҳ3ПО4) тузлари. Улар бир алмашинган [мас, КҲ2ПО4, На(Ҳ2ПО4)2 ва бошқа], икки алмашинган [мас, (НҲ4)2 ҲПО4, НҲ4НаҲПО4 ва бошқа] ва уч алмашинган [мас, На3(ПО4)2, НҲ4МгПО4 ва бошқа] ортофосфатларга бўлинади. Фосфатлар таркибидаги [ПО4] П~ анион ҳам тетраэдрик тузилишга эга. Нордон ортофосфатлар қиздирилганида қиздириш шароитига қараб ҳалқасимон метафосфатлар ёки занжирсимон полифосфатлар ҳосил бўлиши мумкин. Нормал (ўрта) ортофосфатлар (МеПО4) қиздирилганида ўзгармайди, лекин катион термик беқарор бўлса, парчаланиб учувчан маҳсулотлар ажралиб чиқиши мумкин. Бир алмашинган ортофосфатлар сувда эрийди. Икки ва уч алмашинган ортофосфатлардан фақат ишқорий металлар ҳамда аммоний ортофосфатлари сувдаги эритмаларда гидролизланади. Масалан, НаҲ2ПО4, На2ҲПО4 ва На3ПО4 ларнинг 1%ли эритмаларидарн 4, 6, 8, 9 ва 12,1 га тенг. Би, Сн, Ти, Зр, Ҳф, Тҳ лардан бошқа металларнинг ортофосфатлари кучли кислоталарда эрийди. Сувда эрувчан ортофосфатлар ҳосил қилиш учун металларнинг гидроксид ёки карбонатлари эритмасига тегишли миқсорда Ҳ3ПО4 қўшилади.
Калций ва аммоний ортофосфатлар фосфорли ўғитлар, эмаллар, бўғиқ шишалар ишлаб чиқаришда, фармацевтика саноатида, оловбардош материаллар тайёрлашда қўлланади. Калций ва аммонийнинг кристалл ҳолдаги, бир алмашинган ортофосфатлари жуда қимматли сегнето ва пезоэлектрик материаллардир.
Тузилиши турлича полимер фосфатларни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: чизиқли полифосфатлар Меп+2 ПО3+1 қалқали полифосфатлар Меп ПпО3п. Бу ерда п — полимерланиш даражаси. Полимер фосфатларнинг хоссалари катион табиатига, фосфатанионнинг тузилиши, полимерланиш даражаси, фосфат структураси ва бошқаларга боғлиқ. Сиклик метафосфатлар ичида тримета, тетрамета, гексамета ва октаметафосфатлар кўпроқ ўрганилган.
Фосфат кислота эфирларидан бир, икки ва уч алмашинган ортофосфатлар мавжуд. Улар ПОС13 га спирт таъсир эттириб олинади. Пестицидлар, экстрагентлар ва бошқа сифатида қўлланади. Баъзи органик фосфатлар (нуклеин кислоталар, аденозинтрифосфат кислоталар) тирик организмларда муҳим функсияларни бажаради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |