Фосфидлар — фосфорнинг металлар, шунингдек, фосфорга нисбатан электр мусбат металлмаслар (В, Си, Ас ва бошқалар) билан бўлган бирикмалари. Ишқррий ва ишқориер металларнинг Ф.и сувда ва суюлтирилган кислоталарда парчаланиб фосфин ажратиб чиқаради. Ишқориер металларнинг ва мис гуруҳчасидаги металларнинг Фосфидлар иссиққа чидамсиз; бу хил Ф. таркибида нисбатан кўпроқ фосфор тутганда яримўтказгич хоссага эга бўлади. Оралиқ металлар, лантаноид ва актиноидлар Ф.и кимёвий баркарор, сув ва суюлтирилган кислоталарда парчаланмайди.

Ф. элементлардан 600—1200° да вакуум остида синтезлаш натижасида ёки инерт газлар атмосферада ҳосил бўлади; фосфинга металлар ва металлмаслар ёки уларнинг оксидларини таъсир эттириб олинади ва ҳоказо. Галлий Га, индий Ин ва бошқа металларнинг Ф.и яримўтказгичлар, пйх Ф.и кемирувчиларга қарши заҳарли дори сифатида қўлланади. Ф. баъзи рангли металлар кртишмаларининг антифриксион хоссаларини яхшилаш мақсадида уларнинг таркибига қўшилади. Пиротехникада сигнал воситаси сифатида ишлатилади. ФОСФИН, РН, — фосфорнинг водород билан бирикмаси; сасиган балиқ ҳиди келадиган рангсиз газ; зичлиги 1,55 г/л, суюқланиши температураси — 133°, қайнаш температураси —87,8°. Қиздирилганда фосфор билан водородга парчаланади. Кимёвий хоссаси жиҳатидан аммиакка ўхшайди. Кучли қайтарувчи. 100° дан юқори ҳароратда ҳавода ёнади. Калций фосфид Са,Р2 га хлорид кислота НС1 таъсир эттириб олинади. Жуда заҳарли.

Ўз ўзидан алангаланадиган суюқ Ф. деб аталадиган дифосфин Р2Н4 нинг қайнаш температураси 65°, —99° да қотади. Кислоталар билан реаксияга киришмайди. Узоқ вақт сақланса, ўзидан астасекин РН3 чиқариб, сариқ рангли қаттиқ Ф.— Р]2Н6 га айланади. Қаттиқ Ф. сувда ва органик эритувчиларда эримайди.