Фотеххон Барезай- афғон халқ афсонаси.

Даставвал поэтик шаклда юзага келган. „Миллий хиндора“да унинг насрий шакли берилган. Ушбу эртакнинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Асламхон деган хоннинг оиласида ўғил туғилади. Асланхаон асли барезай қабиласидан бўлиб, Қандаҳор атрофидаги вилоятларнинг хони бўлган. Фотеххоннинг туғилиши ўз-ўзидан бўлмаган. Кўп йиллардан бери фарзанд доғида юрган Асланхонга дарвеш томонидан олма тақдим қилинади ва бу олмани еган Асланхоннинг хотини ўғил туғиб беради. Худди шу куни Фотеххоннинг бўлажак қайлиғи Бибиробия ҳам дунёга келади ва шу билан бирга асранди ўғил Карамхон ҳам туғилади. Булар туғилган бу кунда бошқа 58 хоннинг 58 нафар ўғли дунёга келади ва булар келажакда Фотеххонга сарбоз бўлиб хизмат қиладилар. Бу болаларнинг ҳаммаси бирга туриб, бирга улғаядилар. Уларнинг ҳаммаси бир хил кийим кийишади. Кунлардан бир куни сойдан сув олиб кетишга келган аёллардан бирининг кўзасини Фотеххонинг маслаҳати билан Робия тош билан уриб синдиради. Бу аёл Робиянинг қилмишидан хонга арз қилади. Лекин хон ўз қизини ва ўғлини хафа қилмаслик учун арз қилиб келган аёлларга кейинги галда мешқоб олиб келишларини буюради. Аммо бу гал Фотеххон ўз ўртоқлари билан мешларни ҳам тешиб қўядилар. Аёллар яна подшога шикоят қиладилар. Бу гал подшоҳ Фотеххонни чақиртириб уришади. Жаҳли чиққан Фотеххон дўстлари билан Ҳиндистонга кетмоқчи бўлади. Кетадиган куни кечқурун Карамхон йўл кўрсатувчи таёқчани Ҳиндистонга буриб қўяди. Шундай қилиб, Фотеххон ўз сарбозлари билан Ҳиндистонга йўл оладилар. Бир қанча ғаройиб нарсаларни гувоҳи бўлиб, қийинчиликни енгиб, охири мамлакат подшоси Шамсуддинга дуч келиб, у билан жанг қиладилар. Бу тенгсиз жангда Фотеххон ва унинг сарбозлари ҳалок бўлишади.

Манбалар

Афғонистон халқлари фолклори ва мумтоз адабиёти тарихи