Fotiha
Бу мақола Фотиҳа истилоҳи ҳақидадир. Қуръон сураларидан бири бўлган — Фотиҳа сураси билан адаштирманг.
Фотиҳа (араб. — очмоқ, бошламоқ) — 1) Қуръоннинг биринчи (бошланғич) сураси номи. Фотиҳа 7 оятдан иборат бўлиб, унда Аллоҳ таолога ҳамд, унинг сифатлари, қиёмат куни эгаси эканлиги, ибодат, ихлос, дуо, ёлвориш, яхши умматларнинг зикри ва ёмон йўлдан юрганларнинг оқибати нима бўлиши баён қилинган; 2) бирон воқеа муносабати билан ўқиладиган дуо, Қуръоннинг айрим қисқа сураларидан бирини тиловат қилиш. Ислом анъанасида фотиҳа — марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига биддирилган таъзия. Бундан ташқари, „фотиҳа“ сўзи унаштириш тушунчасини, шунингдек, яхши тилак тилаш, табриклаш каби кўчма маъноларни ҳам англатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |