Фотма Султон (усмонли туркча: فاطمہ سلطان‎‎; тах.1573–1620) – Усмонийлар маликаси, султон Мурод ИИИ (ҳ. 1574–1595) ва Сафия Султоннинг қизи, Усмонийлар империяси султони Маҳмуд ИИИ нинг (ҳ. 1595–1603) синглиси.

Фотма Султон
Туғилиши тах. 1573
Маниса, Усмонийлар империяси
Вафоти 1620
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Мурод ИИИ мақбараси, София ибодатхонаси, Истанбул
Турмуш ўртоғи
босниялик Ҳалил пошо
(турм. 1593; ваф. 1603)
Жа’фар пошо
(турм. 1604; ваф. 1609)
Хизир пошо
(турм. 1610; ваф. 1610)
Куюcу Мурод пошо
(турм. 1611; ваф. 1611)
Фарзандлари
  • Биринчи никоҳ
  • Султонзода Маҳмуд бей
  • Султонзода Ҳасан бей
Сулола Усмонийлар
Отаси Мурод ИИИ
Онаси Сафия Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Фотма Султон Усмонийлар империяси султони Мурод ИИИ ва унинг рафиқаси Сафия Султоннинг қизи бўлган[1]. Унинг султон Маҳмуд ИИИ, шаҳзода Салим ва шаҳзода Маҳмуд исмли уч туғишган акаси ҳамда Ойша Султон, Ҳумошоҳ Султон исмли икки опаси бор эди.

Никоҳлари

1593-йил 6-декабрда Фотма отаси Муроднинг амри билан флот адмирали Ҳалил пошога турмушга чиққан[2]. Тўй Эски саройда 7 кун бўлиб ўтган[3]. Тарихчи Мустафо Селаники Фотманинг тўй маросимида уюштирилган дабдабани томоша қилиш учун тўпланган халқнинг ҳаяжонини батафсил тасвирлаган. Унинг ёзишича, қизил атлас парда ортига яширилган ҳолда олиб борилган Фотма Султон янги турмуш ўртоғининг саройига тантанали равишда кузатилган. Селаники шундай ёзади: Фотманинг тўйида „этаклар тўла ялтироқ янги тангалар сочилди… улардан улуш ололмаганлар эса ҳавас билан хўрсинишди“[4]. Тарихчи Ҳожи Саъдиддин афандининг сўзларига кўра, унга берилган маҳр миқдори 300 000 дукат бўлган[2]. Тўй тадбирлари доирасида Империя кенгаши аъзоларига 7 кунлик таътил берилган[2].

1595-йилда Ҳалил пошо флот билан бирга сузиб кетмади. Бунинг асосий сабаби София Султон ҳам, Фотма Султон ҳам унинг Истанбулдан кетишига рози бўлмагани эди. Бунинг сабаби эҳтимол Фотма Султоннинг ҳомиладорлиги бўлган. Фотма 1595-йил октябрида ўғил туғган, бу эса янги ҳукмдор султон Меҳмед ҳамда Софиянинг Ҳалил пошога меҳрини янада кучайтирган[5].

1603-йилда Ҳалил пошонинг вафотидан сўнг Фотма Султон 1604-йил декабрида Жаъфар пошога турмушга чиқди[6]. Жаъфар пошо Дунай дарёси бўйлаб ўтиш йўллари ва стратегик довонларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мас’ул этиб тайинланган эди. Уларнинг никоҳини ўтказиш учун Жаъфар пошо зудлик билан пойтахтга чақиртирилган ва вазир унвони берилиб, империя кенгашидан ўрин олган[7]. Жаъфар пошо 1608-йилда Кипр ҳокими этиб тайинланган. Эҳтимол ўша пайтда Фотма эрининг ортидан Кипрга борган. Жаъфар пошо вафотига қадар ушбу лавозимда хизмат қилган.

Фотманинг яна икки марта турмуш қургани ҳақида манбалар мавжуд[8]. Жаъфар пошонинг вафотидан кейин 1610-йилда Ван (1582), Караман ва Тамашвар (1592) ҳокими, жуда кексайиб қолган Ҳизир пошога турмушга чиққан. Ҳизир пошо тўйдан кўп ўтмай вафот этган. Кейинроқ Фотма Султон девон аъзоси ва вазир Куюcу Мурод пошо (1611) билан никоҳ қурган.

Вафоти

Фотма Султон 1620-йилда вафот этган ва Истанбулдаги Аясофя масжиди ҳовлисида жойлашган отасининг мақбарасига дафн этилган. Бошқа маълумотлар қаторида Ҳалил пошонинг рафиқаси сифатида ҳам қайд этилган[2].

Фарзандлари

Биринчи никоҳидан Фотма Султоннинг икки ўғли бўлган:

  • Султонзода Маҳмуд бей (1595–1598)
  • Султонзода Ҳасан бей (фл. 1604 – c. 1620)

Манбалар

  1. ↑ Пеирcе 1993, с. 95.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Улуçай 2011, с. 76.
  3. ↑ Блаке, Степҳен П.. Тиме ин Эарлй Модерн Ислам: Cалендар, Cеремонй, анд Чронологй ин тҳе Сафавид, Мугҳал анд Оттоман Эмпирес. Cамбридге Университй Пресс, Фебруарй 11, 2013 — 103-бет. ИСБН 978-1-107-03023-7. 
  4. ↑ Пеирcе 1993, с. 123.
  5. ↑ Cуэрва, Рубен Гонзалез; Коллер, Алехандер. А Эуропе оф Cоурц, а Эуропе оф Фаcтионс: Политиcал Гроупс ат Эарлй Модерн Cентрес оф Поwер (1550-1700). БРИЛЛ, Аугуст 28, 2017 — 105-бет. ИСБН 978-9-004-35058-8. 
  6. ↑ Тезcан, Баки. Сеарчинг фор Осман: А реассессмент оф тҳе депоситион оф тҳе Оттоман Султан Осман ИИ (1618-1622), Новембер 2001 — 328 н. 18-бет. 
  7. ↑ Бöрекçи, Гüнҳан. Фаcтионс анд Фаворитес ат тҳе Cоурц оф Султан Аҳмед И (р. 1603-17) анд ҳис Иммедиате Предеcессорс, 2010 — 236 н. 70-бет. 
  8. ↑ Йıлмаз Öзтуна. Девлетлер ве ҳâнеданлар. Кüлтüр Баканлığı, 2005 — 173-бет. ИСБН 978-975-17-0469-6. 

Адабиётлар