Fotodiod
Фотодиод (фото... ва ...диод) — оптик нурланиш таъсирида бир томонлама фотоўтказувчанлик хоссасига эга бўлган яримўтказгичли диод; фотоэлектроника воситаси. Фотодиод электронковак (р—п) ўтишли яримутказгичли кристаллдан иборат. Унда иккита металл чиқиш (бири р, иккинчиси п соҳадан) бўлиб, металл ёки пластмассали ҳимоя корпусига ўрнатилган. р—п ўтишли фотодиодда ёруғлик электронковак ўтишга дарча оркали тушади. Бунда қўшимча электрон ва коваклар сони ҳосил бўлади. Фотодиод икки иш режимида ишлайди: фотодиод режимида фотодиод ташқи занжирида р—п ўтишдан ҳосил бўладиган ўзгармас ток мавжуд, вентил режимида бундай ток бўлмайди. Фотодиоднинг интеграл сезгирлиги — 20 мкА/лм, инерсионлиги <10 не. Фотодиод фотодиод режимида фоторезисторпек фотодиод занжирдаги электр токини бошкаришда, вентил режимида эса фотоэлементга ўхшаш фото электр юритувчи куч генератори сифатида, тасвирларни узатишда нурланиш детектори сифатида, оптик ахборотларни қабул қилиш, ўлчаш техникаси ва бошқа да қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |