Fountainhead
Фоунтаинҳеад- 1943-йилда рус-америкалик ёзувчи Айн Ранд томонидан ёзилган роман, ушбу роман ёзувчининг биринчи йирик адабий муваффақиятидир. Романнинг бош қаҳрамони Ҳоwард Роарк муросасиз характерга эга ёш меъмор бўлиб, у анъанавий меъзонларга қарши курашади ва янгиликни қабул қилишни истамайдиган архитектура ташкилоти билан муроса қилишдан бош тортади. Роарк Ранд идеал инсонни ўзида мужассам этган ва унинг кураши Ранднинг индивидуализм коллективизмдан устун эканлигига қаҳрамони мисолида ишончини акс эттиради.
Роарк мустақиллик ва ҳалолликдан кўра қулайликни афзал кўрадиган одамларга қарши. Булар қаторига Роаркнинг собиқ синфдоши Питер Китинг ҳам киради, у машҳур услубларга таяниб муваффақиятга эришади, лекин дизайн муаммоларида ёрдам сўраб Роаркга мурожаат қилади. Сиёсий ва ижтимоий кун тартибини тарғиб қилиш учун ўз таъсиридан фойдаланадиган социалистик архитектура танқидчиси Эллсворт Тооҳей Роаркнинг карерасини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Таблоид газета ношири Гейл Wйнанд оммавий фикр оқимига интилувчи шахс; у Роарк билан дўстлашади, кейинчалик эса жамоатчилик фикри у кутмаган томонга ўзгарганида, унга хиёнат қилади. Романнинг энг баҳсли қаҳрамони бу- Роаркнинг севгилиси Доминик Франкон эди. Унинг фикрича, номувофиқликнинг ғалаба қозониш имконияти йўқ, шунинг учун у Роаркга ёрдам бериш ва уни бир вақтнинг ўзида уни синдиришга ҳаракат қилади.
Қўлёзмани ўн икки ношир рад этади, шундан сўнг ўз ишини хавф остига қўйиб, бу ишни Боббс-Меррилл компанияси муҳаррири чоп этади. Замонавий шарҳловчиларнинг фикрлари кескин равишда қарам-қарши эди. Баъзилари романни индивидуализмга қарши кучли восита сифатида мақташса, бошқалари эса уни ҳаддан ташқари узун ва қаҳрамонлари ҳам хушёқмас деб ҳисоблашарди. Дастлаб, романни сотиш жараёни скин кечди, аммо кўп ўтмай китоб оғзаки равишда оммалашиб кетди ва энг кўп сотилган китобга айланди. "Фаунтаинҳеад " асарининг 6,5 миллиондан ортиқ нусхаси бутун дунё бўйлаб сотилган ва у 20 дан ортиқ тилларга таржима қилинган. Роман Ранд учун янги мухлисларни жалб қилди ва айниқса, меъморлар, тадбиркорлар, америкалик консерваторлар ва либертарлар орасида ўзининг доимий таъсирига эга бўлди[1].
Роман бир неча бор бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам намоён бўлди. Рангли кўриниши 1945-йилда газеталарда синдикатланган. Wарнер Брос. 1949-йилда роман асосида филм суратга олди; Ранд Ссенарийни Ренднинг ўзи ёзган, Бош қаҳрамон Роарк ролини эса актёр Гари Купер ижро этган. Танқидчилар филмни қаттиқ танқид қилишди, бу эса унинг молиявий томонини қопламади; бир қанча режиссёрлар ва ёзувчилар филмни янгидан ишлаб чиқдилар. 2014-йилда белгиялик театр режиссёри Иво ван Хове роман асосида саҳнабоп асарни яратди, унинг бу иши эса кўплаб ижобий эътиборларга сазовор бўлди.
Тарихи
Ранд 1926-йилда Совет Иттифоқидан муҳожир сифатида Ню-Ёркка биринчи марта келганида, у Манхеттендаги баланд осмонўпар бинолардан эркинлик рамзи сифатида катта таассурот олди ва улар ҳақида ёзишга қарор қилди[2][3]. 1927-йилда Ранд кино продюсери Сесил Б. ДеМилле қўлида кичик ссенарист бўлиб ишлайди ва Сесил ундан 1928-йилда суратга олинган " Осмонўпар „ филми учун ссенарий ёзишини сўрайди. Дадли Мерфининг асл ҳикояси осмонўпар бинода ишлаётган икки қурувчи ҳақида бўлиб, улар бир аёл севгиси учун рақиб бўлган. Ранд уни қайта ёзди ва рақибларни архитектор образига айлантирди. Улардан бири, Говард Кейн улкан тўсиқларга қарамай, осмонўпар бинони қуришга бағишланган идеалист эди. Филм Кейннинг қуриб битказилган осмонўпар бино тепасида тургани билан якунланган до бироқ ДеМилле Ранднинг ссенарийсини рад этди ва филм Мерфининг асл ғояси асосида суратга олинда. Ранднинг вариантида у “Фоунтаинҳеад" да ишлатадиган элементлар мавжуд эди[4][5].
1928-йилда Ранд таклиф қилган, лекин ҳеч қачон ёзилмаган "Кичик кўча „ номли романи учун эслатма ёзди[6]. Ранднинг эслатмаларида унинг “Фоунтаинҳеад" асарига киритилган элементлар мавжуд эди[7]. Ўлимидан сўнг нашр этилган Айн Ранд журнали (1997) учун эслатмаларни таҳрир қилган Девид Харриман ҳикоянинг ёвуз қаҳрамонини Эллсворт Тооҳей персонажининг дастлабки версияси деб таърифлаган ва бу ёвуз одамнинг қаҳрамон томонидан ўлдирилиши Тухейга суиқасдга уринишнинг олдиндан кўриниши сифатида тасвирланган[8].

Ранд ўз романи учун фон сифатида архитектура касбини танлади, гарчи у бу соҳа ҳақида олдиндан ҳеч нарса билмас эди[9]. Санъат, технология ва бизнесни бирлаштирган соҳа сифатида бу унга ўзининг асосий мавзуларини бир нечта соҳаларда тасвирлаш имконини берди[10]. Кейинчалик Ранд архитекторлар „санъатни ҳам, эркакларнинг омон қолиши учун ҳам асосий эҳтиёжни“ таъминлайди деб ёзган [9].Америка Архитекторлар Институтининг бўлимидаги нутқида Ранд архитектура ва индивидуализм ўртасидаги боғлиқликни келтириб, архитектурада яхшиланишларга эга бўлган даврлар, шунингдек, шахс учун кўпроқ эркинликка эга бўлган даврлар эканлигини айтди[11].
Манбалар
- ↑ Яннелла 2011, с. 17
- ↑ Счлеиэр 2009, с. 123
- ↑ Ралстон, Ричард Э. „Публишинг Тҳе Фоунтаинҳеад“. Ин Майҳеw 2006, с. 70
- ↑ Ҳеллер 2009, сс. 65, 441
- ↑ Эйман 2010, с. 252
- ↑ Ранд 1997, с. 20
- ↑ Бурнс 2009, с. 70
- ↑ Ранд 1997, с. 31
- ↑ 9,0 9,1 Берлинер, Мичаэл С. „Ҳоwард Роарк анд Франк Ллойд Wригҳт“. Ин Майҳеw 2006, с. 58
- ↑ Ден Уйл 1999, с. 30
- ↑ Ралстон, Ричард Э. „Публишинг Тҳе Фоунтаинҳеад“. Ин Майҳеw 2006, с. 58
Ҳаволалар
- Ҳар йили ўтказиладиган Тҳе Фоунтаинҳеад иншолар танлови (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-01-08 санасида архивланган) (Айн Ранд институти)
- Фоунтаинҳеад учун CлиффсНотес
- Тҳе Фоунтаинҳеад учун СпаркНотес ўқув қўлланма
- 2002-йил 12-майда C-СПАН- дан „ Булоқ бошининг бугунги дунёда долзарблиги“ мавзусидаги панел муҳокамаси