Википедияда исми Фозил бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Фозил Самурроий – Қур’он услубини жуда гўзал тарзда тушунтира оладиган, наҳв сир-асрорларини ҳозирги кун ўқувчисига-да англата олган улуғ олим. Олимнинг тўлиқ исми: Абу Муҳаммад Фозил ибн Солиҳ ибн Маҳдий ибн Холил ал-Бадрий бўлиб, Бадрий нисбаси у мансуб бўлган Самурро уруғларидан бирининг номидир.

Олим 1933-йил иқтисодий жиҳатдан ўртаҳол, ижтимоий ва диний ҳолати эса анча катта бўлган оилада туғилган. Жуда кичиклигидан отаси Самуррода жойлашган Ҳасан Пошо масжидига Қур’онни таълим олиш учун олиб борган. Ана ўшанда бу кичик болакайнинг ўткир зеҳни намоён бўлган.

Мактаб таълимини Самуррода тугатган Фозил кўҳна ва улуғвор Бағдодга – муаллимлар тайёрлаш курсларига кириш учун йўл олади. Бу курсни 1953-йили битиради. Барча фанларни яхши ўзлаштириб, 1953-йилнинг ўзида Балад шаҳридаги мактабга муаллим этиб тайинланади. Кейинчалик Олий ўқитувчилар институтининг араб тили йўналиши тарбия факултетида ўқишини давом эттириб, имтиёзли бакалавр даражасига эришади. 1968-йили эса докторлик мақомини олади. Фозил Самурроий 1999-йилдан бери Шариқо Университетида наҳв ва қур’оний ибора фанларидан дарс бериб келяпти. Қур’они карим эъжозини баён қилувчи телевизион „Баёний уринишлар“ кўрсатувининг (кўрсатув айни дамда таржима қилинаётган китоб билан бир хил) меҳмонларидан ҳисобланади.

Асарлари

– „Руҳ нидоси“; – „Қур’оний ибора“; – „Қур’оний иборада сўзларнинг балоғати“; – „Баёний тафсир йўлида“; – „Наҳв маънолари“.

Изоҳлар

Самурро: Дажла дарёсининг шарқий қирғоғи, Салоҳиддин муҳофазотида жойлашган тарихий шаҳар. Пойтахт бўлмиш Бағдонинг шимолида 125 километр узоқликда жойлашган. Шаҳарнинг қадимий исми „Сурро ман ро:а (سر من رأى)“ бўлган. Яъни, кўрган кишини хурсанд этди, деган маънода. Бу шаҳарни 835-милодийда халифа Мўтасим биллаҳ ўз давлатининг пойтахти қилиш ниятида бунёд этган.

Манбалар

Балад шаҳри (ҳттпс://ар.wикипедиа.орг/wики/%Д8%А8%Д9%84%Д8%АФ_(%Д9%85%Д8%АФ%Д9%8А%Д9%86%Д8%А9))[сайт ишламайди] Бағдоднинг шимолида, Салоҳуддин муҳофазотида жойлашган шаҳардир.

Шариқо Университети (ҳттпс://ар.wикипедиа.орг/wики/%Д8%АC%Д8%А7%Д9%85%Д8%Б9%Д8%А9_%Д8%А7%Д9%84%Д8%Б4%Д8%А7%Д8%Б1%Д9%82%Д8%А9) 1997-йили Шайх Доктор Султон ибн Муҳаммад ал-Қосимий бошчилигида таъсис этилган. Бирлашган Араб Амирликлари Шариқо амирлигида жойлашган.