Foziltepa

Фозилтепа (Қанғли қўрғони) — илк ўрта асрларга оид археологик ёдгорлик (В аср охири — ХИИ-аср). Тошкентнинг жануби ғарбида, Иззасой водийсида жойлашган. Ёдгорлик ўз вақтида қанғлиларнинг кузатув жойи бўлган, деган тахминлар бор. Аслида илк ўрта асрлардаги бадавлат деҳқон қасркўшки харобаси. Я.Ғ.Ғуломов раҳбарлигидаги Тошкент археология отряди томонидан текширилган (1967—68). Ф.нинг сақланиб крлган бал. 20 м га яқин, унинг шимоли-шарқида қишлоқ бўлиб, унинг излари 250 м гача масофада қайд этилган. Тепалик майдони 41×35 м.
Ф.да ўтказилган стратиграфик тадқиқотлар илк ўрта асрларда ҳаёт 2 босқичда давом этганлигини курсатди: 1) хўжалик чиқиндилари тўпланган қатлам ва пахса девор қурилган даври (В аср охири — ВИИ асрбоши); 2) пахса супа устига қурилган мустаҳкам бино (қасркушк) мавжуд бўлган давр (ВИИ асрнинг 2 ярми — ВИИИ аср). Фозилтепада яшаган илк одамлар сўнгги Қовунчи маданиятига мансуб бўлганлари, шубҳасиз. Фозилтепа этагида олиб борилган қазишмалар натижасида тепалик атрофида пайдо бўлган қишлоқнинг ёши аниқланган. Тадқиқотларга кўра, қишлоқ нисбатан текис ерда (ҳар 2 ердаги материк қатлам орасидаги фарқ 0,3 м дан ошмайди) вужудга келган. Қишлоқ анча катта ҳудудни қамраб олган, ВИ-асрнинг 2 ярмида унинг харобаларининг бир қисмида қаср ёки арк биноси бунёд этилган. Фозилтепадан сирланмаган сопол идишлар: хумлар, хумчалар, дастали кўзалар, кичик кўзачалар (ВИ—ВИИ-аср) топилган.
Адабиёт
- Древний Ташкент, Т., 1973.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |