Frank

Франк (франс. франc) — 1) Франсия пул бирлиги. 1799-йилдан ливра ўрнига муомалага киритилган. 1 °Ф.= 100 сантим. Халқаро ифодаси ФРФ. Халқаро валюталар курси бўйича 1 °Ф.= 91 сўм 32 тийин (2002, фев). 2) Белгия пул бирлиги. 1 °Ф.= 100 сантим. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 45,68 °Ф.; 10 °Ф. = 148 сўм 49 тийин (2002, феврал). 2002-йил 1-январдан Европа Иттифоқи таркибидаги мамлакатларда ягона пул бирлиги — евро муомалага киритилиши билан Франсия ва Белгия франклари 2002-йил 30-июндан муомаладан тўхтатилди. 3) Швейсария пул бирлиги. 1 °Ф.= =100 сантим. Халқаро ифодаси СНҒ. Халқаро валюталар курси бўйича 1 Швейсария Ф.и = 705 сўм 19 тийин (2003, феврал).
Шунингдек, Бенин, Буркина Фасо, Бурунди, Габон, Гвинея, Камерун, Конго, Литхенштейн, Люксембург, Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси, Монако, Мали, Нигер, Руанда, Сенегал, Того, Чад ва бошқа мамлакатлар пул бирлиги ҳам франк деб аталади. Бу мамлакатларда 1 °Ф.= 100 сантим.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |