Франс пресс — Франсия ахборот агентлиги. 1944-йил Парижда "Гавас" ахборот агентлиги (1835—1940) негизида ташкил этилган. Кўп мамлакатларни халқаро ахборотлар билан таъминловчи жаҳон агентликлари қаторига киради.