Франсиск И (Франcоис И) (1494— 1547) — Франсия қироли (1515-йилдан). Валуа сулоласидан. Франсиск И нинг сиёсати Франсияни мутлақ монархияга айлантиришга қаратилган. 1494—1559-йил лардаги Италия урушлари даврида Мариняно жангида (1515) ғалаба қозонган; Павиа ёнида асир олинган (1525); асирлиқдан қайтиб келгач, 1527-йил ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган.