Фредериcк Маршман Баилей (талаффузи: Фредерик Маршман Бейли) (1882-йил 3-феврал – 1967-йил 17-апрел) – инглиз жосуси, саёҳатчиси, ботаниги ва зоологи. Баилей 1918–1920-йилларда Марказий Осиёда жосуслик қилган. Минтақага Ҳиндистон ва Қашқар орқали Тошкентга келган дипломатик миссияга раҳбарлик қилган. У ердаги саргузаштлари ҳақида „Миссион то Ташкент“ китобини ёзган. Дипломатлар сафида капитан Блаcкер ва Англиянинг Қашқардаги консули Георге Маcартней ҳам бўлган. Баилей пировардида австриялик уруш асири ўлароқ яшириниб, Бухоро орқали Эронга қочиб кетган[1].

Фредериcк Маршман Баилей

Баилей 1934-йилда
Таваллуди 3-феврал 1882-йил
Вафоти 17-апрел 1967-йил(1967-04-17)
(85 ёшда)
Стиффкей, Норфолк, Англия
Фуқаролиги Британия
Таълими Роял Милитарй Cоллеге, Сандҳурст
Касби Британия армияси офицери, саёҳатчи, жосус, ботаник ва зоолог
Мукофотлари Ҳиндистон империяси ордени
Қуроллик жуғрофия жамияти аъзоси
МаcГрегор медали
Имзоси

Совет манбаларида ҳамда мустақил Ўзбекистонда чиққан манбаларда, жумладан, Ўзбекистон миллий энсиклопедиясида Баилей Тошкентда махфий „Туркистон ҳарбий ташкилоти“ билан яқин алоқада бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Фарғонада советларга қарши қўзғолонлар уюштириш, Фарғона ва Хоразмда миллий истиқлолчилик ҳаракатини кучайтириш режаларини тузишда қатнашгани, истиқлолчиларга Англиянинг Қашқардаги консулхонаси орқали қурол-яроғ ва бошқа ёрдам етказиб беришда катта рол ўйнагани иддао қилинган. Баилей Марказий Осиёдаги миссияси ҳақидаги „Миссион то Ташкент“ китобида бу иддаоларни рад этиб, бошдан кечирганларини батафсил сўзлаб берган. Жумладан, китобда болшевикларни лақиллатиб, уларнинг махфий хизматларига қўшилганини ҳикоя қилган. Шунингдек, Тошкентдаги АҚСҲ консули Рогер Тредwелл билан Октябр инқилобидан кейинги учрашувлари ҳақида ҳақида маълумот берган. Китоб совет даврида СССРда ман этилган асарлар сафида бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Баилей, Ф. М. (1921). „А Висит то Бокҳара ин 1919“. Тҳе Геограпҳиcал Жоурнал (инглизча). 57-жилд, № 2. 75–87-бет. дои:10.2307/1781557.