Frederick Gregory
Фредериcк Дреw Грегорй (инглизча: Фредериcк Дреw Грегорй, туғ. 1941-йил 7-январ, Колумбия, АҚШ[1]) — НАСАнинг собиқ астронавти ва НАСА директорининг собиқ биринчи ўринбосари. 2005-йил бошида у НАСА раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган[2].
| Фредериcк Грегорй |
|---|
Туғилиш ва таълим
Грегорй 1941-йил 7-январда Вашингтонда Френсис Грегори ва Нора Дреw Грегорй оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, у Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясига ўқишга кирди, у ерда ҳаво кучлари комиссиясини тугатди ва ҳарбий муҳандислик бўйича бакалавр даражасини олди. 1964-йилда академияни тамомлаган. Вертолётда учишни ўргангач, у уруш пайтида Ветнамда учди, кейин қирувчи самолётга ўтди, Ҳарбий-денгиз кучлари синов учувчилар мактабида таҳсил олди ва ҳаво кучлари ва НАСА учун синов учувчиси сифатида синовдан ўтди.
Фредериcк Грегорй 1977-йилда Жорж Вашингтон университетида ахборот тизимлари бўйича магистрлик даражасини олди. 1978-йил 16-январда эса у 8-сетда НАСА астронавтлар гуруҳига киритилди[3].

Космик парвозлар
- СТС-51-Б 1985-йил 29-апрелдан 6-майгача учувчи сифатида. Парвоз давомийлиги 168 соат 8 дақиқа 47 сония.
- СТС-33 1989-йил 22 дан 27-ноябргача парвоз командири сифатида. Бу тарихда биринчи марта афро-америкалик космик кемага қўмондонлик қилган[4]. Парвоз давомийлиги 120 соат 7 дақиқа 32 сония.
- СТС-44 1991-йил 24-ноябрдан 1-декабргача парвоз командири сифатида. Парвоз давомийлиги 166 соат 50 дақиқа 42 сония[5].
Учта рейснинг умумий давомийлиги 18 кун 23 соат 4 минут[6].
Парвозлардан кейин
Фредериcк 1993-йил декабр ойида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларидан полковник сифатида нафақага чиқди[7]. Ҳарбий ҳаво кучларида 30 йил давомида, шу жумладан Ветнамда 550 та жанговар миссиялар, у 7000 соат парвоз қилган ва 50 дан ортиқ самолёт моделларини бошқарган.
Грегорй НАСА штаб-квартирасида Хавфсизлик ва Парвоз операциялари бошқармаси маъмур ёрдамчиси (1992-2001) бўлиб ишлаган ва Космик парвозлар бўйича маъмур ёрдамчиси (2001-2002) бўлган. 2002-йил 12-августда НАСА ёрдамчи маъмури бўлди. 2005-йил 20-февралдан 2005-йил 14-апрелгача у НАСА маъмурияти вазифасини бажарувчи бўлган. Маъмур ўринбосари лавозимига қайтиб, у 2005-йил 29-ноябрда нафақага чиқди.
2021-йилда астероид (95449) Фредериcк Грегорй[8] астронавт шарафига номланган.
Мукофотлар
Ҳарбий-ҳаво кучларининг Фахрий легион ордени, „Буюк хизматлари учун“ медали ва бошқалар[9].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/631845
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/631845
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/631845
- ↑ Женнифер Wалл : МСФC. „НАСА - Диверситй ин Спаcе“ (эн). наса.гов. 2019-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-апрел.
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/631845
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/631845
- ↑ „НАСА - НАСА Депутй Администратор Фредериcк Д. Грегорй Эдитор'с Ноте: Грегорй ресигнед фром НАСА ин Оcтобер 2005.“ (эн). наса.гов. 2017-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-феврал.
- ↑ „Минор Планет Cирcуларс, 27 жан. 2021, 128943.“. 2021-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-март.
- ↑ „Астронаут Био: Фредериcк Д. Грегорй“. www.жсc.наса.гов. 2009-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-феврал.