Фредериcк Сангер (кир. Фредерик Сэнгер; 13-август 1918, Рендкомб — 19-ноябр 2013, Кембриж) инглиз биокимёгари бўлган. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1954-йилдан). Кембриж университетини тугатган (1939). 1951-йилдан Тиббиёт тадқиқотлари кенгаши аъзоси ва шу кенгашнинг молекулар биология лаборатория раҳбари бўлган. Асосий илмий ишлари оқсиллар кимёсига оид. Инсулиннинг тузилишини (1945-йилдан) текшириш натижасида унинг умумий формуласи — C254Ҳ337Н65О75С6, 3 та сулфид кўприк ва 2 та занжирдан иборатлигини: А занжир 21 та, Б занжир эса 30 та аминокислота қоддиғидан ташкил топганлигини исботлаган (1949—54). ДНКнинг бирламчи структурасини таҳлил қилиш усулини таклиф этган (1977). Икки карра Нобел мукофоти лауреати (1958; 1980, Паул Берг, Wалтер Гилберт билан ҳамкорликда).[1]

Фредериcк Сангер
Таваллуди 13-август 1918-йил
Рендcомб, Глоуcестершире, Англия
Вафоти 19-ноябр 2013-йил(2013-11-19)
(95 ёшда)
Кембриж, Англия
Фуқаролиги Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Соҳаси Биокимё
Таълими Кембриж университети
Академик раҳбарлари Алберт Неубергер
Машҳур ишлари Инсулин аминокислота кетма-кетлиги, ДНК тартиблаш методи
Мукофотлари Кимёдан Нобел мукофоти (1958; 1980)
Cоплей медали (1977)

Сангер 2013-йил 19-ноябрда Кембриждаги Адденброоке касалхонасида вафот этди.[2][3][4]

Манбалар

Ҳаволалар